Жаҳон

Канада Украинага 2,5 миллиард доллар ёрдам ажратади

Канада бош вазири бу маблағлар тикланиш жараёнини бошлашга ёрдам беришини айтган.

Канада Украинага 2,5 миллиард доллар ёрдам ажратади

 


Канада Украинага қўшимча равишда 2,5 миллиард доллар миқдорида иқтисодий ёрдам ажратади. Бу ҳақда Канада бош вазири Марк Карни Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашув чоғида маълум қилди, дея хабар бермоқда Interfax-Ukraine.

 

Марк Карнининг таъкидлашича, мазкур молиявий ёрдам Украинага Халқаро валюта жамғармаси (ИМФ), Жаҳон банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан қўшимча молиялаштириш жалб қилиш имконини беради ва мамлакат иқтисодий барқарорлигини қўллаб-қувватлайди. “Бу маблағлар тикланиш жараёнини бошлашга ёрдам беради”, — деди Канада бош вазири.

 

Володимир Зеленский Канадага кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, Россияга нисбатан халқаро босимни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, у Канада билан Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини кучайтириш масаласини ҳам муҳокама қилишини айтди.

 

Аввалроқ Канада Украинага киберхавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида Таллинн механизми доирасида 92 миллион гривнадан ортиқ маблағ ажратиши ҳақида ҳам хабар берилган эди.

custom img

Россия Президенти йирик шаҳарларда мобил интернет ишининг чекланиши бўйича изоҳ берди

Влaдимир Путин мамлакатда кузатилаётган интернет узилишлари хавфсизлик сабабларига кўра жорий этилаётганини айтди.

custom img

Ливан ва Исроил ўртасидаги сулҳ уч ҳафтага узайтирилди

“Ҳизбуллоҳ” гуруҳи вакили ҳам сулҳни давом эттириш тарафдори эканини, лекин бу Исроилнинг келишувга қанчалик риоя қилишига боғлиқлигини билдирди.

custom img

Ҳормуз бўғозида мина тозалаш ишлари уч баробар тезлаштирилди — Трамп

АҚШ президенти ушбу жараённи жадаллаштириш бўйича қўшимча топшириқлар берган.

custom img

АҚШ НАТОдаги “яхши” ва “ёмон” иттифоқчиларни ажратмоқда — Politico

Оқ уй Эрон бўйича позициясини қўлламаган НАТО давлатларига нисбатан чоралар кўриш вариантларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Украина фронтдаги аскарларнинг 30 фоизини жанговар роботлар билан алмаштирмоқчи

Mарт ойининг ўзида роботлаштирилган комплекслар фронтда логистика ва эвакуация бўйича 9 мингдан ортиқ вазифани бажарган.

custom img

Россияда миллиардерлар сони ва уларнинг бойлиги рекорд даражага етди

Миллиардерларнинг умумий бойлиги 696,5 миллиард долларни ташкил этиб, тарихий максимумга чиққан.

custom img

Ҳормуз бўғозини миналардан тозалашга олти ой кетади — Пентагон

Бўғоздаги кўплаб миналар координаталари қайд этилмасдан ўрнатилгани айтилган эди.

custom img

Буюк Британия Парламенти ёшлар учун чекишни умрбод тақиқловчи қарорни маъқуллади

Ҳужжат тамаки маҳсулотлари таркиби, таъми ва қадоқланишини ҳам назорат қилиш ваколатини беради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"