Иқтисодиёт

2 миллион аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш бўйича янги тизим жорий этилади

Хўш, бунга қандай эришилади?

2 миллион аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш бўйича янги тизим жорий этилади

 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини енгиллаштириш ва уни рағбатлантириш давлатнинг асосий вазифаларидан бирига айлантирилиб ҳукумат томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган қонун, қарор, фармон ва бошқа турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилганлигини ОАВда кўп эшитганмиз.

 

Мазкур йўналишдаги ишларни жадаллаштириш мақсадида, ҳамда жорий йил 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида ўтказилган тақдимотда давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

 

Қарорнинг асосий мақсади – унинг номида кўрсатилганидек — аҳолини кичик ва ўрта бизнесга жалб қилишдир.

 

Хўш ушбу мақсадларга қандай эришилади?

 

Мазкур қарор лойиҳасида аҳолини тадбиркорликка жалб қилишнинг қуйидаги тартиби белгиланмоқда:

 

а) кичик ва ўрта тадбиркорларга “ягона дарча” тамойили асосида молиявий хизмат кўрсатиш учун кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ва Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари биноларига жойлаштирилмоқда;

 

б) Савдо-саноат палатаси (Д.Ваҳобов), Бизнес-омбудсман (Д.Қосимов), Маҳаллабай ишлаш агентлиги (М.Убайдуллаев) ҳар ҳафта:

 

- маҳаллаларга чиққан ҳолда аҳоли ва тадбиркорларга кичик ва ўрта бизнес учун давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни тушунтириб боради;

 

- кичик бизнесга кўмаклашиш марказларида аҳоли ва тадбиркорларни бизнес кўникмаларига ўқитади;

 

- кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ва Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси билан бирга салоҳиятли тадбиркорларни аниқлаб, уларнинг лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашади.

 

Шу билан биргаликда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бир қатор ташкилотлар билан биргаликда бир ҳафта муддатда давлат дастурларида назарда тутилган имкониятлар ва уларда иштирок этиш шартлари тўғрисида тақдимот материаллари ва видеороликлардан иборат намунавий қўлланмалар тайёрлаб, Республика комиссияси аъзолари ва ҳудудий комиссияларга етказилиши ҳамда электрон платформаларда жойлаштирилиши юклатилган.

 

Кичик ва ўрта бизнес мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида муҳим роль ўйнайди ва унинг ривожланишининг ижобий томонлари бу:

 

1) Иқтисодий ўсишни рағбатлантирилиши: кичик ва ўрта бизнес янги иш ўринларини яратишга ва умумий бандликни оширишга ҳисса қўшади, бу эса иқтисодий ўсишга ёрдам беради.

 

2) Инновацион ва технологик тараққиёт: кичик ва ўрта бизнес инновация ва технологик тараққиётнинг “двигатели” сифатида хизмат қилади. Улар кўпинча янги ғоялар, ишланмалар ва технологиялар манбаи ҳисобланади.

 

3) Камбағалликни ва тенгсизликни қисқартирилиши: кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартиришга ёрдам беради.

 

4) Ҳудудларнинг ривожланиши: кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳудудларнинг, айниқса кичик шаҳарлар ва қишлоқ жойларнинг мўътадил ривожланишига ҳисса қўшади. Ушбу ҳудудларда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлаш инвестицияларни жалб қилиши ва янги иш ўринлари яратиши мумкин.

 

5) Рақобатни рағбатлантирилиши: кичик ва ўрта бизнес бозорда рақобатни кучайтиришга ўз ҳиссасини қўшади. Мисол тариқасида кичик ва ўрта бизнес субъектлари ва катта тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги рақобат истеъмолчилар учун сифатлироқ ва арзонроқ бўлган товар ва хизматларни шакллантиришга хизмат қилади.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"