Ўзбекистон

2028 йилда Самарқандда Халқаро астронавтика конгресси бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёев янги иқтисодий имкониятларни аниқлашга қаратилган космик лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

2028 йилда Самарқандда Халқаро астронавтика конгресси бўлиб ўтади

16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев космик мониторинг орқали иқтисодий имкониятларни аниқлаш ва тармоқларда ушбу технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан тақдимот билан танишди.

 

Тақдимотда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Айтиб ўтилдики, мамлакатимизда геология, ер ресурслари ва экология соҳаларида давлат космик мониторинги тизимли йўлга қўйилмоқда. Йил бошидан буён 2 мингдан ортиқ ноқонуний кон ишлатиш ҳолатлари сунъий йўлдошлар орқали аниқланган.

 

Шунингдек, Президент ноқонуний қурилишларни аниқлаш, бўш турган ерларни иқтисодий фаолиятга жалб этиш ҳамда космик таҳлилларни иқтисодиёт тармоқларига кенг жорий этиш зарурлигини таъкидлади. Шу мақсадда ахборот платформаларини интеграциялаш ва тезкор назорат тизимини яратиш топшириғи берилди.

 

Космик технологиялар ёрдамида ўрганилган олтита ҳудудда 300 гектарга яқин бўш ерлар аниқланди. Келгуси йилда барча туман марказларида бу борадаги ишларни якунлаш белгилаб олинди.

 

Тақдимотда, шунингдек, сунъий интеллект орқали космик маълумотларни таҳлил қилиш, ўрмон ҳолатини кузатиш, метан сизиб чиқишини аниқлаш, қуёш панеллари ва инфратузилма самарадорлигини баҳолаш каби инновацион йўналишлар муҳокама қилинди.

 

Давлат раҳбари 2028 йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган Халқаро астронавтика конгрессига пухта тайёргарлик кўриш бўйича топшириқлар берди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

custom img

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Катта тезкор вакил тадбиркорга электрон доскаларни давлат мактабига таннархидан қимматга сотиб беришни ваъда қилган.

custom img

Россияда Телеграмни блоклаш бошланди

Россиянинг турли ҳудудларидан мессенжернинг ишламаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.

custom img

Фарғонада солиқдан қарздор корхоналар бинолари хатланмоқда

Хусусан, Риштонда 1,6 млрд сўм солиқ қарзи учун бино-иншоотлар хатланган.

custom img

Ўзбекистонда сунъий интеллектни яратиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Мазкур этика қоидалари сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича тамойиллар ва талабларни, шунингдек сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” ходими пора билан қўлга олинди

Ходим “Беруний-Тўрткўл” магистраль йўл қурилиши лойиҳасининг бир қисмини олиб бериш учун тадбиркордан 10 минг доллар талаб қилган.

custom img

Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатмоналари бўлади

27 кун давомида ўқилган Қуръони карим 16 март куни хатм қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

2028 йилда Самарқандда Халқаро астронавтика конгресси бўлиб ўтади