53 ёшли ТикТок юлдузи, мусиқачи ва телебошловчи... — Аргентинанинг янги президенти ҳақида нималар маълум?

Zamon.uz Хавер Милей ҳақида маълумотларни бир нуқтага жамлади.

53 ёшли ТикТок юлдузи, мусиқачи ва телебошловчи... — Аргентинанинг янги президенти ҳақида нималар маълум?

 

Аргентинада ўнг қанот «Озодлик келяпти» алянси бир қисми бўлган Либертарлар партиясига раҳбарлик қилувчи Хавер Милей президентлик сайловларида ғалаба қозонди.

 

Дастлабки натижаларга кўра, у 56 фоизга яқин овоз тўплаган. 20 ноябрь, душанбага ўтар кечаси Милейни сайловлардаги ғалабаси билан унинг рақиби, «Ватан учун иттифоқ» ҳукмрон коалициясидан номзод бўлган Аргентина иқтисодиёт вазири Серхио Масса ҳамда бир қатор Лотин Америкаси давлатлари етакчилари табриклади.

 

«Мен Хавер Милей билан боғланиб, уни табрикладим ва омад тиладим, чунки у аргентиналикларнинг кўпчилиги кейинги тўрт йилга танлаган президент», — деди Серхио Масса овоз беришнинг расмий натижалари эълон қилинишидан олдин. 

 

Милейнинг улкан ваъдалари

 

53 ёшли ТикТок юлдузи, мусиқачи, иқтисодчи ва телебошловчи ўзининг ғалати услуби ва мунозарали баёнотлари туфайли АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ва Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонаро билан таққосланади. Хусусан, у АҚШ доллари учун “касал песодан воз кечишга" чақирган ва "инфляция саратони"ни тугатиш учун Марказий банкни ёқиб юборишга ваъда берган.

 

AFPʼнинг эслашича, Милей абортга, ўқотар қурол олиб юришга қарши чиққан, Аргентинанинг асосий савдо ҳамкорлари — Хитой ва Бразилия билан алоқаларни узишга ваъда берган. Шунингдек, у ҳарбий диктатура қурбонлари сонини шубҳа остига олган ва иқлим ўзгаришига инсон фаолияти сабаб бўлганини тан олмайди.

 

Милейни собиқ ва амалдаги давлат раҳбарлари табриклади

 

Айни пайтда, Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва X ижтимоий тармоғи орқали Аргентина янги ҳукуматига Милей исмини тилга олмай, "омад ва муваффақият" тилади.

 

"Бразилия аргентиналик биродарларимиз билан ҳамкорлик қилиш учун доимо тайёр бўлади", — дея қўшимча қилди президент. 

 

Чили президенти Габриэл Борич Фонт ҳам X ижтимоий тармоғида Милейга табрикларни етказди. Аммо Колумбия президенти Густаво Петро Аргентинадаги президентлик сайловларида ўнг қанот номзоди ғалабасидан ҳафсаласи пир бўлганини билдириб, буни «Лотин Америкаси учун қайғули воқеа» деб атади. 

 

"Неолиберализм энди жамиятга ҳеч нарса таклиф қила олмайди, у инсониятнинг долзарб муаммоларига жавоб бера олмайди", — деб ёзган Петро X ижтимоий тармоғида.

 

Айни пайтда, АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Милей билан «жуда фахрланишини» айтди. 2024 йилда АҚШ президентлиги учун яна курашмоқчи бўлган республикачи: "Сиз ўз мамлакатингизни ривожлантирасиз ва Аргентинани яна буюк қиласиз", деб ёзган. 

 

custom img

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Насиба Мадраҳимова 80 ёшида вафот этди

“Баҳор” давлат рақс ансамблининг етакчи раққосаларидан бири бўлган санъаткор узоқ йиллар миллий рақс санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил этиб, вояга етмаганларга диний сабоқ берган шахс қўлга олинди

Унинг ойига 1,5 миллион сўм эвазига 8 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани аниқланган.

custom img

Келишув бўлмаса, йўқотишлар янада кучаяди — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, Теҳрон АҚШ билан келишувга эришмагунча иқтисодий ва ҳарбий йўқотишлари ортишда давом этади.

custom img

Илмий мақолангизни халқаро журналда чоп этмоқчимисиз? Амалий семинар ташкил этилади

Scopus ва Web of Science нашрлари учун 3 кунлик амалий тренинг бўлиб ўтади.

custom img

Наманганда дўлга қарши 18 та "Alazan-6" ракеталари учирилди

Махсус чоралар қишлоқ хўжалиги экинларини дўлнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилди.

custom img

Қирғизистон Wildberries омборларига ҳужумлардан сўнг ўз фуқароларига огоҳлантириш берди

Ҳужумларда зарар кўрган омборлардаги қирғиз тадбиркорларига тегишли маҳсулотлар инвентаризация қилинмоқда.

custom img

Аномал иссиқ сабаб ёпилган боғча ходимларига иш ҳақи тўлиқ тўланади

Боғчага бормаган кунлар учун ота-оналардан тўлов ундирилмайди, олдиндан тўланган маблағ эса кейинги ой ҳисобига ўтказилади.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинларида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ўнлаб одамлар жароҳатланган, яна кўплаб фуқаролар бедарак йўқолган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"