Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди
Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрида Ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия жамғармаси вице-президенти Огулжаҳон Атабаева ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармаси вице-президенти Лайло Алиева билан учрашди.
Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, томонлар ўртасидаги мулоқотлар яхши анъанага айланиб бормоқда. Ҳар бир учрашув фикр алмашиш, умумий ғояларни бойитиш ва ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун имконият яратмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжонни кўп асрлик дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда муштарак қадриятлар боғлаб туриши қайд этилди.
Саида Мирзиёева учрашувлар келгусида ҳам эзгу ташаббусларни рўёбга чиқаришга, аҳолига манфаат келтирадиган лойиҳаларни амалга оширишга ва уч мамлакат ўртасидаги яқин алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига умид билдирди.








