Жамият

Қарздор ота алимент тўлови ўрнига фарзандларига уй берди

Қумқўрғонлик қарздор ота Тошкентдан топилди. Фарзандларига тўлаши керак бўлган алимент пули ўрнига уларга уй берди.

Қарздор ота алимент тўлови ўрнига фарзандларига уй берди

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2018 йил 17 июлдаги ижро ҳужжатига асосан Р.Холтўраевдан уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун собиқ турмуш ўртоғи Н.Чориева фойдасига алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Қумқўрғон туман бўлими ходимлари олиб борган ижро ҳаракатлари чоғида қарздор отани яшаш манзилидан топишнинг имкони бўлмади. Алиментчи отада йирик миқдордаги қарздорлик юзага келгани учун унга нисбатан 2020 йил ноябрь ойида қидирув эълон қилиниб, Р.Холтўраев қидириб топилгунгача ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатилди.

МИБнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган қидирув натижаларига кўра, қарздор ота Тошкент шаҳридан топилиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш учун Қумқўрғон туман бўлимига топширилди.

Давлат ижрочилари Р.Холтўраевга алимент тўлашдан бош тортганлик учун амалдаги қонунларимизда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилганини тушунтирди. Бундан тўғри хулоса чиқарган алиментчи ота собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб, уч фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пули ўрнига ўзига тегишли Қумқўрғон тумани Тўғон маҳалласидаги уй-жойни нотариал тартибда расмийлаштириб берди.

Бюронинг туман бўлими мазкур ижро ҳужжатини белгиланган тартибда муддатидан олдин тугатиб, қарздорга қўллаган барча чекловларни бекор қилди.

          Эслатиб ўтамиз, аввалроқ алимент тўламаган 11 нафар ота қамоққа олингани ҳамда Самарқандда қарздор ота фарзандларига 260 миллион сўм алимент тўлагани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"