Жамият

Жиззахда МИБ аралашуви билан яна бир оила яраштирилди

Оила ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таминлайдиган, урф-одатлар сайқал топадиган, келажак авлод камолотига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия масканидир. Лекин айрим оилаларда асосли ва асоссиз сабаблар билан ажримлар кузатилиб туради. Натижада алимент қарздорликлари кўпайиш ҳолати келиб чиқади.

Жиззахда МИБ аралашуви билан яна бир оила яраштирилди

 

 

Жиззах шаҳар Мажбурий ижро бюросининг Zamon.uz'ga тақдим этган маълумотларига кўра, вилоятда нафақат алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишлари кўриб чиқилаётгани, балки низоли оилаларни яраштириш чоралари ҳам кўрилмоқда.

 

Қайд этилишича, оилалар ўртасида кузатилаётган ажримларнинг олдини олиш ва ундирилиши керак бўлган алимент қарздорликлари каби масалалар юзасидан Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилган.

 

Хусусан, Жиззах шаҳрида яшовчи С.Холиқов ва И. Холиқова анча йиллар бахтли оила бўлиб яшашган. Кейинчалик айрим сабаблар натижасида ўзаро келишмовчиликлар келиб чиқиб, 1 йил мобайнида бирга яшашмаган ҳамда оила ажрим ёқасига келиб қолган. Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси Д. Ибрагимованинг аралашуви билан эса ушбу оила муросага келишига эришилди.

 

Ҳозирда ушбу оила бир нафар фарзанди билан тинч-тотув яшамоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ажримга қандай ҳолатлар сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

 

 

Озода Чориева тайёрлади.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"