Айрим маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларига сув текин етказиб берилади
Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига сув етказиб бериш хизматлари учун тўловларни бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бир қатор қонунларга Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилганлиги муносабати билан тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек, лойиҳада ҳудудлар бўйича сув олиш лимитлари халқ депутатлари туман кенгашлари томонидан тасдиқланиши ҳақидаги нормани белгилаш кўзда тутилмоқда.
Йиғилишда фракция аъзолари қонун лойиҳаси сув ресурсларини самарали бошқариш, улар юзасидан тўлақонли ҳисоб ва ҳисобот юритиш, шунингдек мазкур жараёнларга халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг иштирокини таъминлаш орқали ер ва сувга доир муносабатларининг ҳуқуқий асосини янада такомиллаштиришга хизмат қилишини қайд этди.







