Спорт

“Бахтиқаро” Бейл яна Англияга қайтади

У шу ерда фаолиятини якунламоқчи.

“Бахтиқаро” Бейл яна Англияга қайтади

 

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бейл фаолиятини “шпорлар”да якунламоқчи. Шу сабабли футболчи “Тоттенҳем”га қайтишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар бермоқда.

 

32 ёшли Бейлнинг испан клуби билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Жорий мавсумда уэлслик ҳужумчи Испания Ла Лигасининг тўртта ўйинида битта гол урди.

 

Эслатиб ўтамиз, Бейл 2007 йилдан 2013 йилга қадар “Тоттенҳем” клубида тўп сурган. Ўтган мавсумда у “шпорлар” таркида ижара асосида ўйнади. Гарет инглиз клуби сафида жами 237 та ўйин ўтказиб, 72 та гол урган ва 61 та голли узатмани амалга оширган. Бейлнинг трансфер қиймати 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

 

Аввалроқ, Бейлнинг жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берилгани ва “Милан” Тео Эрнандес билан янги шартнома имзолагани хабар қилинганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.