“Милан” Тео Эрнандес билан янги шартнома имзолади
Клуб франциялик ҳимоячи билан 4 йиллик келишувга эришди.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Шира ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди. Kлуб футболчининг маошини йилига 4,5 миллион еврогача оширади. Эски келишувга кўра, футболчи уч баравар кам маош олган.
Эслатиб ўтамиз, Эрнандес 2019 йилнинг ёзида “Реал Мадрид”дан “Милан” клубига 21,5 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда ҳимоячи Италия А Сериясида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали франциялик ҳимоячини 48 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот ўрнида: “Милан” 24 ўйинда 52 очко тўплаган ҳолда Италия А Cерияси турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Аввалроқ, Гаред Бейлнинг жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берилгани ва инглиз жамоалари Килиан Мбаппени текинга сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар қилинганди.
Жамшидбек Амиров







