Жаҳон

Байден Украинага ташриф буюришга тайёр

АҚШ хавфсизлик нуқтаи назаридан сафар ҳақида олдиндан хабар бермайди

Байден Украинага ташриф буюришга тайёр

АҚШ президенти Жо Байден 14 апрель куни Украинага ташриф буюришни хоҳлашини айтди ва унинг маъмуриятидан урушдан вайрон бўлган Киевга юқори мартабали амалдорни юбориш ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

 

Президент Украинага боришга тайёрмисиз деган саволга «Ҳа» деб жавоб берган.

 

Аввалроқ АҚШ маъмурияти Украинани қўллаб-қувватлашини намойиш этиш мақсадида Киевга АҚШнинг юқори мартабали мулозимини юбориш бўйича ички муҳокамалар олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди. Киевга сафар қилиш учун энг эҳтимолий номзодлар АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ёки Мудофаа вазири Ллойд Остин бўлиши мумкин.

 

Маъмурият АҚШ президентининг ўзи ва АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.

 

АҚШ ҳукумати Киевга кимнидир жўнатишга қарор қилса, хавфсизлик нуқтаи назаридан сафар ҳақида олдиндан хабар бермайди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Полша, Латвия, Литва ва Эстония президентлари поездда Киевга боргани маълум қилинганди.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.