Ўзбекистон

Бўстонлиқда марихуана етиштирилган лаборатория фош бўлди

У ердан жами 200 туп марихуана ўсимлиги аниқланган.

Бўстонлиқда марихуана етиштирилган лаборатория фош бўлди

“Тошкент-АЭРО” ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан “Бош почтамт” ТИФ божхона пости ҳамда ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ, ИХБ ходимлари билан ҳамкорликда “Тошкент” халқаро аэропорти” чегара божхона пости кичик инспектор-кинологи Б.Рўзиевга бириктирилган “Арчи” лақабли хизмат ити иштирокида пойтахтимизнинг Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.

 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро 1 дона қоғоз қути ичида бўлган, Марказий божхона лабораторияси суд экспертиза хулосаларида умумий оғирлиги 886,426 гр этиб кўрсатилган марихуана гиёҳвандлик моддалари бўлган курьерлик жўнатмасини қабул қилиб олган вақтида тўхтатиб қолинган.

 

Ушбу фуқаронинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги дала ҳовлиси кўздан кечирилганда эса, марихуана етиштириш учун мўлжалланган лаборатория ташкил қилгани фош бўлди.

 

Дала ҳовлидан жами 200 туп марихуана ўсимлиги ҳамда тахминан 5 кг оғирликдаги қуритилган марихуана кукунлари топилиб, ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

25 минг долларлик келишув: Тошкент тумани ҳокими ўринбосари ушланди

25 минг долларлик келишув: Тошкент тумани ҳокими ўринбосари ушланди

У тадбиркорга 1 гектар ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.

Саида Мирзиёева Туркия  Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашди

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.