Ўзбекистон

CNN Янги йил эфирида Ислом цивилизацияси марказини намойиш этди

Халқаро телеканал ярим соатлик ҳужжатли фильм орқали Ўзбекистонни ислом оламининг муҳим тарихий маркази сифатида таништирди.

CNN Янги йил эфирида Ислом цивилизацияси марказини намойиш этди

 

Халқаро CNN телеканали Янги йил дастурлари доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига бағишланган ярим соатлик ҳужжатли фильмни томошабинларга тақдим этди. Фильмда ноёб тарихий экспонатлар ва бебаҳо маданий мерос намуналари орқали Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясидаги ўрни ва аҳамияти ёритилган.

 

Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа CNN ташаббуси билан, телеканалнинг муаллифлик ҳужжатли фильми сифатида яратилган. Янги йил эфирлари давомида фильм беш маротаба намойиш этилди. Бу ҳолат Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистоннинг бой маданий меросига халқаро аудитория томонидан катта қизиқиш билдирилаётганидан далолат беради.

 

Фильм намойишидан аввал эксклюзив видеоролик эълон қилиниб, унда марказнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан яратилган концепцияси ёритилди. Видеоматериалда халқаро сиёсатчилар ва жамоат арбоблари ушбу марказни маърифат, мулоқот ва бағрикенглик ғояларига асосланган замонавий маданий маскан сифатида юқори баҳолади.

 

10 гектар майдонда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази беш галереяни ўзида жамлаган бўлиб, унда Усмон мушафи, Муқаддас Каъба калитлари, Амир Темур хазинасидаги Қуръон саҳифалари каби дунё миқёсидаги ноёб артефактлар намойиш этилади. Марказ Мовароуннаҳр алломаларининг жаҳон илм-фани ва маданиятига қўшган улкан ҳиссасини кенг жамоатчиликка очиб берувчи муҳим маданий маскан сифатида эътироф этилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"