Деновда содир бўлган ёнғинда вайроналар остидан бир нафар фуқаронинг жасади топилди
Сурхондарё вилояти Денов туманидаги ҳодиса бўйича қўшимча маълумот берилди.

Унда айтилишча, ёнғин ўчирилгач вайроналар остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар ҳалок бўлган фуқаро аниқланган.
Мазкур ҳодисанинг сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда.
Маълумот учун, 7 декабрь куни, соат 03:57 да Денов туманидаги “Инденим” савдо мажмуасида газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ чақнаш юзага келганли айтилганди. Оқибатда 9 нафар фуқаро турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Чақнаш натижасида содир бўлган ёнғин ФВВ куч-воситалари томонидан бартараф этилган. Ёнғин ўчириш жараёни 28 дақиқа давом этган.
Аввалроқ НамДУга қарашли талабалар ётоқхонасида ёнғин чиққани ҳамда Наманганда сўнгги икки кунда 4 та ёнғин бўлиб, 6 та хонадон зарарлангани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев







