Жамият

Наманганда сўнгги икки кунда 4 та ёнғин бўлди, 6 та хонадон зарарланди

Ёнғин Чуст, Косонсой, Уйчи туманлари ва Наманган шаҳридаги хонадонларда бўлган.

Наманганда сўнгги икки кунда 4 та ёнғин бўлди, 6 та хонадон зарарланди

 

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 12:40 да Чуст туманининг "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғини Гулзор кўчасида ёнғин содир бўлган. Талафот оқибатида ҳовлида бўлган 10 дона сомон пресслар ҳамда тахлаб қўйилган 15 дона ёғоч тўсинлари ёниб кетган.

Содир бўлган ёнғин Чуст туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 13:02 да ўчирилган.

Тезкор ҳаракат натижасида ёнғин содир бўлган жойнинг 200 кв.метр жойи сақлаб қолинди.

 

 

Худди шу куни Косонсой тумани "Тахтакўприк" маҳалла фуқаролар йиғини Тинчлик кўчаси 73-уйда ҳам ёнғин келиб чиққан. Бунинг оқибатида яшаш уйи том қисмининг 25 кв.метр жойи, 150 дона пресланган сомони ёниб, зарарланган. Тезкор натижалар сабаб уйнинг 250 кв.метр жойи сақлаб қолинган.

 

 

Шу куннинг ўзида учинчи ёнғин, яъни 14:49 да Уйчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига Уйчи тумани "Боёғон" маҳалла фуқаролар йиғини Ёр кўчаси 47-уйда ёнғин содир бўлаётганги тўғрисида маълумот келиб тушган. Талафот сабаб яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 45 кв.метр жойи ёниб зарарланган. Ёнғин туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 15:18 да ўчирилган.

Тезкор ҳаракат натижасида Уйчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан 270 кв.метр жойи сақлаб қолинди.

 

 

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни соат тонг (04:02)да Наманган шаҳар "Курашхона" маҳалласи Ҳунарманд кўчаси 4-берк 6-уйда ёнғин бўлган. Оқибатда яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 70 кв.метр жойи, уй-рўзғор буюмлари, уй эгасига тегишли ҳужжатлари ҳамда қўшниси яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 20 кв. метр жойи ҳамда қисман уй-рўзғор буюмлари, шунингдек, қўшниси 2-берк 2-хонадоннинг яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 20 кв. метр жойи уй-рўзғор буюмлари қисман ёниб зарарланган.

Содир бўлган ёнғин 04:50 да ўчирилган.

 

 

Содир бўлган ёнғинлар натижасида инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмаган. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Баҳринисо Мадумарова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Наманганда сўнгги икки кунда 4 та ёнғин бўлди, 6 та хонадон зарарланди | Zamon.uz