Lifestyle

Эри ортидан Исроилни тарк этган Алла Пугачёва ғойиб бўлди

Аввалроқ хонанданинг турмуш ўртоғи Максим Галкин Исроил — ҲАМАС тўқнашувлари сабаб мамлакатдан қочиб қолмасликка вада берганди. Аммо 19 октябрь куни концерт гастроли доирасида Исроилни тарк этиб, Кипрга келганини маълум қилди.

Эри ортидан Исроилни тарк этган Алла Пугачёва ғойиб бўлди

 

Aлла Пугачёва болалари билан Исроилдан кетганидан кейин ғойиб бўлди.

 

kp.ru нашрининг ёзишича, танишлар ва қариндошлари Алла Пугачёва билан боғлана олмаган, қўшиқчи қўнғироқлар ва хабарларга жавоб бермаяпти. Хонанданинг ўзи ҳам яқинлари билан алоқага чиқмаган. У юритаётган ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳам жим.

 

Қўшиқчи ҳақида хабар берилган манбада: «Aлбатта, Пугачёва ва болалар Исроилда эмас. Aммо улар Кипрда экани ҳақида ҳам маълумот йўқ», дея хавотир билдирилган.   

 

Аввалроқ ОАВда Алла Пугачёва уруш бошлангани сабаб Исроилдан Кипрга чиқиб кетаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

 

Пугачёва ва фарзандлари Исроилни тарк этишда Кипр паспортидан фойдаланган. Шунингдек, улар келгуси йилни ҳам Кипрда ўтказиши мумкин. Чунки хонанданинг ушбу мамлакатда ҳам уйи бор. У 2017 йилда икки миллион доллардан кўпроқ пул эвазига денгиз қирғоғидан вилла сотиб олган. Шундан сўнг, унга ва фарзандлари Лиза ва Гаррига автоматик равишда ушбу мамлакат фуқаролиги берилган.

 

Хонанданинг Исроилни тарк этишига унинг анча қариб қолгани ва соғлиғида муаммолар борлиги ҳам сабаб бўлиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, Алла Пугачёванинг турмуш ўртоғи Максим Галкин Исроил — ҲАМАС тўқнашувлари сабаб мамлакатдан қочиб қолмасликка вада берганди. Аммо 19 октябрь куни концерт гастроли доирасида Исроилни тарк этгани ва Кипрга келганини маълум қилди.

custom img

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

custom img

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

custom img

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

custom img

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

custom img

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

custom img

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

custom img

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

custom img

Сирож Нуриддинов ким эди?

Нима учун бу инсонни деярли ҳеч ким билмайди? Айтишларича, Шароф Рашидовнинг асосий рақибларидан бўлган экан. Бироқ унинг Ориф Алимов, Расул Ғуломов билан яқин бўлгани инобатга олинса, ҳақиқатан ҳам Рашидовга қарши томонда бўлганини тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, Ёдгор Насриддинова россиялик мухбирларга берган интервьюсида Шароф Рашидов билан ўзи ораларида совуқлик бўлганини кўп такрорлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"