Фарғонада ИИБ ходимлари гумонланувчини калтаклагани айтилди
Ҳолат юзасидан ИИВ матбуот котиби маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари гумонланувчи шахсни калтаклаб, қийноққа солгани акс этган видеотасвирлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов расмий изоҳ берди.
Маълум бўлишича, ушбу воқеа 2021 йилнинг 14 июль куни Фарғона шаҳри ички ишлар бўлимида содир этилган. Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда 2021 йил 2 декабрда мазмунан кўриб чиқишлик учун суд органларига юборилган.
Жиноят иши жорий йилнинг 23 август куни Фарғона вилояти ЖИБ суди томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилиб, ходимларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган ва оқлов ҳукми чиқарилган.








