Ўзбекистон

Фарғонада йўловчи ҳаракатдаги Damas‘дан сакраб юборди

Шундан сўнг уни бошқа автомашина босиб кетган.

Фарғонада йўловчи ҳаракатдаги Damas‘дан сакраб юборди

Ижтимоий тармоқда Фарғонада юриб кетаётган автомашинадан тушиб кетган йигитни бошқа машина босиб кетгани акс этган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

 

Ҳолат 16 июль куни Фарғона шаҳар Қиргули мавзесида содир бўлган. Damas русумли автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Д.П. автомобилнинг орқа эшигини очиб, сакраб юборган ва қарама-қарши томонидан келаётган автомобилнинг олд қисмига келиб урилган.

 

Оқибатда Д.П. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан у касалхонада вафот этган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жарима ва 3 йиллик кириш тақиқи: Ўзбекистонда рухсатномасиз ишлаган чет элликларга жазо кучайтирилади

Жарима ва 3 йиллик кириш тақиқи: Ўзбекистонда рухсатномасиз ишлаган чет элликларга жазо кучайтирилади

Сенат чет элликларнинг рухсатсиз меҳнат фаолияти учун жавобгарлик белгиловчи қонунни маъқуллади.

Янги жазолар: маст ҳолда такроран рулга ўтирганлар 2 йилгача қамалиши мумкин

Янги жазолар: маст ҳолда такроран рулга ўтирганлар 2 йилгача қамалиши мумкин

Ноқонуний пойга, дрифт, хавфли манёвр ва йўл безорилиги учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Нукусда кредит сабаб иссиқхона аукционга қўйилди

Нукусда кредит сабаб иссиқхона аукционга қўйилди

Аукционда иссиқхона 30 млрд сўмга баҳолнган.

МИБ орқали 4 та қидирувдаги машина топилди

МИБ орқали 4 та қидирувдаги машина топилди

Ижро ҳужжатига кўра, транспорт воситалари эгаларининг 100 млндан ошиқ миқдорда қарздорлик бўлган.

Тошкентда Cobalt салонида газ чақнади: ҳайдовчи жароҳатланди

Тошкентда Cobalt салонида газ чақнади: ҳайдовчи жароҳатланди

Чақнашдан сўнг ёнғин юз бермаган.

247 млрд сўмлик қоидабузарлик: божхона тўловидан бўйин товлаганларга жазо кучайтирилади

247 млрд сўмлик қоидабузарлик: божхона тўловидан бўйин товлаганларга жазо кучайтирилади

Шунингдек, пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний айланишига оид айрим жиноятларни тергов қилиш ваколати божхона органларига берилиши таклиф этилмоқда.

Уй фойдаланишга топширилмаган бўлса, кўчиб киришга рухсат йўқ: янги жазо белгиланмоқда

Уй фойдаланишга топширилмаган бўлса, кўчиб киришга рухсат йўқ: янги жазо белгиланмоқда

Сенат фойдаланишга топширилмаган кўп қаватли уйларга фуқароларни жойлаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиловчи қонунни маъқуллади.

Оҳангаронда Lacetti пиёдани уриб юборди: эркак воқеа жойида ҳалок бўлди

Оҳангаронда Lacetti пиёдани уриб юборди: эркак воқеа жойида ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган.