Жаҳон

Ўзбекистоннинг Мозори Шарифдаги консулхонаси Бош консулхонага айлантирилади: 1 декабрдан янги тартиб

Қарор икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистоннинг Мозори Шарифдаги консулхонаси Бош консулхонага айлантирилади: 1 декабрдан янги тартиб



2026 йил 1 декабрдан Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги Ўзбекистон консулхонаси Бош консулхона сифатида қайта ташкил этилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.


Тегишли қарор Президент фармонига мувофиқ қабул қилинган. Вазирлик маълумотига кўра, ушбу ўзгариш Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда минтақавий боғлиқликни ривожлантиришга хизмат қилади.


Консуллик муассасаси мақомининг оширилиши икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмини кўпайтириш, иқтисодий ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш, шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.


Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров Андижон шаҳрида Бош консулхона очиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Россиянинг 16 та ҳудуди дронлар ҳужумига учради: 1 246 та Украина дрони уриб туширилган

Россиянинг 16 та ҳудуди дронлар ҳужумига учради: 1 246 та Украина дрони уриб туширилган

Дронлар хавфи сабаб Уфа ва бир қатор аэропортларда парвозлар чекланган.

“TikTok инсон миясини ўлдирмоқда”: Тоқаев ёшларни огоҳлантирди

“TikTok инсон миясини ўлдирмоқда”: Тоқаев ёшларни огоҳлантирди

Қозоғистон президенти интернет ва смартфонлардан тўғри фойдаланиш рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилишини билдирди.

Электр, сув ва кўприклар хавф остида: Украина қийин қишга дуч келмоқда

Электр, сув ва кўприклар хавф остида: Украина қийин қишга дуч келмоқда

Зеленский хавфсизлик сабаб бошқа шаҳарларга кўчишни истаган фуқароларнинг қарорини ҳурмат қилиш ва уларнинг ҳаётини сақлаш муҳимлигини таъкидлади.

Украина бўйича музокараларга АҚШ номидан рафиқам бошчилик қилиши мумкин — Трамп

Украина бўйича музокараларга АҚШ номидан рафиқам бошчилик қилиши мумкин — Трамп

АҚШ президенти ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув натижасида кўплаб инсонлар қутқарилганини таъкидлади.

“Тажовузкор ва қотил инсонни дўст деб бўлмайди”: Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги гапига муносабат билдирди

“Тажовузкор ва қотил инсонни дўст деб бўлмайди”: Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги гапига муносабат билдирди

Украина президенти Трампнинг Путин билан дўстона муносабатини Иккинчи жаҳон уруши даврида Гитлерни дўст деб аташга қиёслади.

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Экспериментал препарат кенг тарқалган қаттиқ ўсмаларни, жумладан, кичик ҳужайрали бўлмаган ўпка саратонини даволашга мўлжалланган.

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Ҳужум оқибатида ёнғин келиб чиқди, заводдаги айрим ишлаб чиқариш жараёнлари вақтинча тўхтатилди.

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

АҚШдаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бири — The Greenbrier остида қарийб 30 йил давомида бутун дунёдан яширилган улкан махфий бункер мавжуд бўлган. У оддий бошпана эмасди.