Ўзбекистон

Икки кунлик ўрганишда 188 минг мактаб ўқувчиси сабабсиз дарс қолдиргани аниқланди

Миллий гвардиянинг маълум қилишича, таълим-тарбия борасидаги мажбуриятларни бажармаган тўрт минга яқин ота-оналар жаримага тортилган.

Икки кунлик ўрганишда 188 минг мактаб ўқувчиси сабабсиз дарс қолдиргани аниқланди



Давлатимиз раҳбарининг 5 февраль куни ижтимоий соҳалардаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида, мактаблардаги тарбия ва маънавият масаласига алоҳида урғу берилиб, дарслардаги давомат 70% ни ташкил этаётгани ва ўтган йили мактаб ўқувчилари ўртасида 2 минг 280 та жиноят содир этилганига танқидий баҳо берилган эди.

 

Шу боис ушбу соҳада янги тизим жорий этилиб,Миллий гвардияга ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет” ҳосил қилиш, мактаблардаги ахлоқий-руҳий муҳитни ўрганиш, “мактаб оила  маҳалла” занжирини мустахкамлаш ва давоматни яхшилашга кўмаклашиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.                                                       

Мазкур вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш борасида Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари дастлабки ўрганиш ишлари натижасида дарсларга  сабабсиз 188 000 ўқувчи келмаганлиги аниқланган.  

 

Ҳозирда жойларда амалга оширилаётган янги тизимдаги, мактаблардаги инспектор-психологлар ва маҳалла еттилиги  ҳамкорликдаги ишлар ўз самарасини бермоқда.Хусусан, вилоятлар буйлаб олиб борилаётган манзилли ишлар доирасида туман ва маҳаллалар кесимида ҳар бир мактаб ўрганилмоқда ва унда дарсга келмаган 146 277 ўқувчидан 96 708 нафари (1,5%) касал ва жавоб сўраганлар, 49 569 нафари (0,8%) дарсга сабабсиз келмаганларни ташкил қилади.    

                                       

Шунингдек, касаллик бахонаси билан дарсга қатнашмаслик холатлари хам ўрганилмоқда. Биргина Қашқадарё вилояти мисолида олсак. Ўтган хафтада касал деб белгиланган ўқувчиларнинг уйларига бориб ўрганилганда 50 та ҳолатда касал эмаслиги, аксинча сабабсиз дарсга келмаганлиги аниқланган. Ўқувчиларнинг барчаси дарсларга қайтарилиб, ота-оналарига маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилди.

 

Бу каби ҳолатлар Республикамизнинг барча худудларида қайд этилган. Шу боис, Таълим-тарбия борасидаги мажбуриятларни бажармаган 124 минг нафар ота-оналар расмий огохлантирилди, тўрт минга яқинига  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига  кўра маъмурий чора кўрилди.   

                                               

Сабабсиз дарсга келмай юрган ўқувчиларни мактабга қайтариш бўйича 104 минг нафардан ортиқ ота-оналар билан  жойларда учрашувлар ўтказилди.        Кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида республикадаги мактабларда давомат ижобий томонга ўзгариб, дарсга келмаётган ўқувчилар кунига ўртача 30 мингтага камайиб бормоқда.

 

 Мазкур ишлар, мактабларда дарс бошланиши билан келмаган ўқувчилар тўғрисида ўқитувчиларнинг ўз вақтида инспектор-психологга маълумот бериши ва инспектор психологнинг маҳалла раислари билан ўзаро ҳамкорликдаги, ўқувчи яшаш хонадонига етиб бориб ота-онаси билан учрашиши ва аниқлик киритиши билан  амалга оширилмоқда. Бу билан мактаб директори ва ўқитувчиларнинг давоматга умуман жавоб бермаслиги ва дарсларни сифатли ўтишига имкон яратилди. 

 

Жорий йилнинг 6-февраль кунидан 7 март кунига қадар Янги тизимда амалга оширилган ишлар натижасида, 1 млн. 769 минг нафар ўқувчи мактабларга қайтарилди. Ҳозирда республика буйича давомат 97,7фоизга етди.   

                                            

2. Шунингдек, ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик рухида тарбиялашга қаратилган чора тадбирлар доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим мактабларида “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарори тайёрланди.

 

Шу кунга қадар Миллий гвардия тасарруфида Республика буйлаб ҳар бир вилоятда 4 тадан мактабларда жами 56 та мактабларда 265 та “Ёш гвардиячилар”  синфлари мавжуд бўлган.

 

Эндиликда Қарорга асосан ҳар-бир Мактабнинг 9-синфидан бошлаб биттадан “Ёш гвардиячилар” ватанпарварлик синфлари ташкил этилади ва у икки босқичда амалга оширилиб биринчи босқичда – 2024/25-ўқув йилида 2 530 та, иккинчи босқичда – 2025/26-ўқув йилида 2 536 та мактабларда ҳарбий ватанпарварлик синфлари ўз фаолиятини бошлайди.

 

3. Мактабларда ўқувчи ва ўқитувчиларни хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳозирда қоровулларнинг янги иш тизими жорий қилинди. Олдин мактаб қоровули фақат тунги пайтда мактаб ичкарисида ўтириш билан чегаралган бўлса, ҳозирда янги иш тартиби бўйича бир нафар қоровул кундузги вақтда хизмат олиб боради, мактабга бегоналар киришини олдини олади, кириш-чиқиш ва ички тартибни назорат қилади. Қоровуллик лавозимлари босчиқма-босқич ҳарбий хизматни ўтаган ёш кадрлар билан тўлдирилмоқда.

 

Бир сўз билан айтганда ҳар бир мактаб қулф-калитли бўлди.

 

Ушбу тизим ўз самарасини кўрсатиб сўнги ҳафтани ўзида республикамиз бўйича 6 та турли ҳолатларда  мактабларга бегоналар киришининг олди олинди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

custom img

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Катта тезкор вакил тадбиркорга электрон доскаларни давлат мактабига таннархидан қимматга сотиб беришни ваъда қилган.

custom img

Россияда Телеграмни блоклаш бошланди

Россиянинг турли ҳудудларидан мессенжернинг ишламаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.

custom img

Фарғонада солиқдан қарздор корхоналар бинолари хатланмоқда

Хусусан, Риштонда 1,6 млрд сўм солиқ қарзи учун бино-иншоотлар хатланган.

custom img

Ўзбекистонда сунъий интеллектни яратиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Мазкур этика қоидалари сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича тамойиллар ва талабларни, шунингдек сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” ходими пора билан қўлга олинди

Ходим “Беруний-Тўрткўл” магистраль йўл қурилиши лойиҳасининг бир қисмини олиб бериш учун тадбиркордан 10 минг доллар талаб қилган.

custom img

Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатмоналари бўлади

27 кун давомида ўқилган Қуръони карим 16 март куни хатм қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"