Ўзбекистон

Италияда янги қонун лойиҳаси парламентга тақдим этилди

Унга кўра, жамоат жойларида бурқа кийиш тақиқланади.

Италияда янги қонун лойиҳаси парламентга тақдим этилди

Италия Бош вазири Жоржия Мелони етакчилигидаги “Италия биродарлари” партияси “исломий ва маданий ажралиш” деб аталган ҳолатларга қарши курашиш мақсадида янги қонун лойиҳасини парламентга тақдим этди.

 

Реутерс ва Финансиал Тимес хабарига кўра, қонун лойиҳасида бир неча муҳим чекловлар белгиланган. Унга кўра, бурқа ва ниқоб каби юзни тўлиқ ёпувчи кийимларни жамоат жойларида, мактабларда, университетларда, савдо марказларида ҳамда давлат идораларида кийиш мутлақо тақиқланади. Мазкур қоидани бузганларга 300 евродан 3 000 еврогача жарима солинади.

 

Янги тартибда масжидлар ва мусулмон ташкилотлари барча молиявий манбаларини очиқлаши мажбурий бўлади. Агар четдан келаётган маблағлар “Италия қадриятларига таҳдид солувчи” деб топилса, улар тақиқланиши ёки музлатилиши мумкин.

 

Шунингдек, қонун лойиҳасида мажбурий никоҳлар, диний босим ўтказиш каби амалиётларга қарши қатъий жазо чоралари киритилган. Ҳужжат муаллифлари бу ташаббусни “Италия жамиятини ҳимоя қилиш ва диний радикаллашувнинг олдини олиш” деб изоҳламоқда.

 

Аммо инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва мусулмон жамоалари буни диний эркинликка тажовуз деб баҳоламоқда. Уларнинг фикрича, бундай чекловлар Италия Конституциясида кафолатланган виждон ва эътиқод эркинлиги принципларига зид.

 

Ҳозирча қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига киритилган, аммо ҳукумат коалицияси уни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Мелони ҳукумати бу орқали “миллий қадриятларни ҳимоя қилиш ва маданий интеграцияни мустаҳкамлаш”ни мақсад қилганини билдирди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

custom img

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Катта тезкор вакил тадбиркорга электрон доскаларни давлат мактабига таннархидан қимматга сотиб беришни ваъда қилган.

custom img

Россияда Телеграмни блоклаш бошланди

Россиянинг турли ҳудудларидан мессенжернинг ишламаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.

custom img

Фарғонада солиқдан қарздор корхоналар бинолари хатланмоқда

Хусусан, Риштонда 1,6 млрд сўм солиқ қарзи учун бино-иншоотлар хатланган.

custom img

Ўзбекистонда сунъий интеллектни яратиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Мазкур этика қоидалари сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича тамойиллар ва талабларни, шунингдек сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” ходими пора билан қўлга олинди

Ходим “Беруний-Тўрткўл” магистраль йўл қурилиши лойиҳасининг бир қисмини олиб бериш учун тадбиркордан 10 минг доллар талаб қилган.

custom img

Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатмоналари бўлади

27 кун давомида ўқилган Қуръони карим 16 март куни хатм қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Италияда янги қонун лойиҳаси парламентга тақдим этилди