Ўзбекистон

Жиззахда 5000 та шар учирилишига чек қўйилди

Экология вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.

Жиззахда 5000 та шар учирилишига чек қўйилди

Ижтимоий тармоқда Жиззах вилоятидаги Наврўз боғида 5000 та шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди.

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида бўлиб, ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.

 

Ўрганиш давомида шарлар ёрилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди ва ҳолатга чек қўйилди.

 

Қайд этилишича, 2024 йил 28 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Унга кўра, оммавий тадбирларда фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар моддий бойликларини бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзон нархларда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди.

Олмаотадаги ёнғин: ҳалок бўлган икки ўзбекистонликнинг жасади ватанга олиб келинди

Олмаотадаги ёнғин: ҳалок бўлган икки ўзбекистонликнинг жасади ватанга олиб келинди

Ёнғин вақтида бинодан чиқиб кетишга муваффақ бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳам ёрдам кўрсатилган.

Ҳаво сифати ёмонлашишига қарши чоралар: қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Ҳаво сифати ёмонлашишига қарши чоралар: қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Лойиҳада ҳаво сифати кескин ёмонлашган ҳолатларда ишлаб чиқариш, транспорт ҳаракати ва қурилиш ишларини вақтинча чеклаш назарда тутилади.

Тошкентда Янги йилга тайёргарлик бошланди: айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

Тошкентда Янги йилга тайёргарлик бошланди: айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

30 ноябрдан 2027 йил 10 январгача айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 10 йилда қарийб 3 баравар кўпайган

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 10 йилда қарийб 3 баравар кўпайган

2015 йилда 8,5 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 24,1 млн тоннага етган.

Тошкент илк бор “Самовий нафосат” кубогига мезбонлик қилади

Тошкент илк бор “Самовий нафосат” кубогига мезбонлик қилади

“Humo Arena”да 30 дан ортиқ мамлакат гимнастикачилари иштирокида халқаро бадиий гимнастика мусобақаси бўлиб ўтади.

1 млрд сўмлик кредит қарзи сабаб уй хатланди

1 млрд сўмлик кредит қарзи сабаб уй хатланди

Маълум бўлишича, қарздор МИБ томонидан берилган ихтиёрий муддат давомида ижро ҳужжати талабларини бажармаган.

Гулистонда 995 дона тамаки маҳсулоти ёқиб юборилди

Гулистонда 995 дона тамаки маҳсулоти ёқиб юборилди

Суд қарори билан улар истеъмолга яроқсиз ва муддати ўтган деб топилган.

Бухорода МИБ орқали қидирувдаги KIA топилди

Бухорода МИБ орқали қидирувдаги KIA топилди

Қидирув давомида у қайнонанинг уйидан топилган.