Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди
Ўзбекистон тарихий меросга эҳтиёткорона ёндашадиган халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилишга очиқ экани таъкидланди.

Саида Мирзиёева Бухорода дунёга машҳур курорт тармоқларидан бири — “Aman Group” раиси Владислав Доронин ҳамда “Capital Group” директорлар кенгаши раиси Павел Тё билан учрашди.
Мулоқот давомида Бухоронинг туризм салоҳиятини ривожлантириш, соҳага халқаро брендларни жалб этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Саида Мирзиёева Ўзбекистон тарихий меросга эҳтиёткорона муносабатда бўладиган халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилишга очиқ эканини таъкидлади. Бундай ташаббуслар мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиши қайд этилди.








