Ўзбекистон

Мирзиёев рус генералининг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди

Президент Ўзбекистон томони "ушбу жирканч террорчилик ҳаракатини кескин қоралашини" таъкидлади.

Мирзиёев рус генералининг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, мулоқот давомида икки томонлама кун тартибидаги ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

 

Шунингдек, хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашни кучайтириш мақсадида икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилган.

 

Россия президентининг матбуот хизматига кўра, телефон мулоқоти Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан амалга оширилган.

 

"Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кириллов ҳамда унинг ёрдамчиси Иля Поликарповнинг вафоти муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон ушбу жирканч террорчилик ҳаракатини кескин қоралаши алоҳида таъкидланди", — дейилади Кремл хабарида.

 

Давлат раҳбарлари асосий эътиборни терроризмга қарши курашиш соҳасида икки давлат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттиришга қаратган.

 

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Владимир Путинни "Жонли мулоқот" ва йил якунлари бўйича катта матбуот анжумани муваффақиятли ўтгани билан табриклаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кириллов ва унинг ёрдамчиси 17 декабр куни тонгда Москва шаҳри Рязанск проспектидаги уйи олдида рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган эди. Тергов маълумотига кўра, қўлбола портловчи қурилма уй подъезди ёнида турган электр самокатга ўрнатилган.

 

18 декабр куни Россия Тергов қўмитаси ФХХ ва ИИВ ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг 29 ёшли фуқаросини террорчилик ҳужуми содир этишда гумон қилиб, қўлга олди. У сўроқ пайтида Украина махсус хизматлари томонидан ёллангани, бунинг учун 100 минг доллар миқдорида пул мукофоти ва Европа давлатларидан бирига яшаш учун чиқиши кафолатланганини айтган.

 

custom img

Болаларга зўравонлик: жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

Ҳужжат 29 сентябрь куни депутатлар муҳокамасига қўйилади.

custom img

Пахта йиғим-терими мавсуми: меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назорат қилинади

Мавсум давомида мажбурий ва болалар меҳнатининг олдини олиш бўйича мониторинг ишлари олиб борилади.

custom img

Президент фармони: Самарқанддаги шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари мукофотланди

Мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган, профессионал маҳорати, ақл-заковати, ирода ва матонатини намоён қилган шахматчилар тақдирланди.

custom img

Тошкентда Бўрижар кўчаси қайта номланди: энди у Пекин кўчаси

Тегишли қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинди.

custom img

Ўзбекистонда октябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади? «Ўзгидромет» маълумот берди

Ўзгидромет октябрь ойида ҳаво ҳарорати ўзгариб туриши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик меъёрдан кўп бўлишини маълум қилди.

custom img

Хоразмда Autocon рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Рейд ИИБ ЙҲХБ ҳамда МИБ ходимлари ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

custom img

Қаршида МИБ орқали 403 млн алимент ундирилди

Қарздор оталар алимент пулларини суд залида тўлашга мажбур бўлган.

custom img

“Реал Санжик” иши: у суд залидан озод қилинмаган

Тошкент шаҳар судлари тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"