Жаҳон

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Ҳужум оқибатида ёнғин келиб чиқди, заводдаги айрим ишлаб чиқариш жараёнлари вақтинча тўхтатилди.

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистонининг Жазон шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига уюштирилган ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди. Ҳодиса ортидан заводнинг айрим фаолияти вақтинча тўхтатилди.

 

Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 26-ноябрь куни Қизил денгиз соҳилида жойлашган заводга ҳаво орқали учирилган снаряд келиб тушган. Оқибатда ёнғин юзага келган. Ҳалок бўлган ишчи Непал фуқароси бўлган, жароҳатланганлар эса турли давлатлар фуқароларидир.

 

Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалитсия ҳужумни ҳусийлар амалга оширганини билдирди. Коалитсия вакили Турки ал-Молики фуқаролар ва фуқаролик инфратузилмасига қилинган ҳужумларга қатъий ҳарбий жавоб берилишини маълум қилди.

 

Кейинчалик коалитсия Яманнинг Ҳудайда вилоятида Жазон заводига ҳужумда фойдаланилган ҳусийларга тегишли баллистик ракета учириш майдончаси йўқ қилинганини билдирди. Ҳусийлар эса ҳозирча ҳужум юзасидан расмий изоҳ бермаган.

 

Маълумот учун, Жазон шаҳридаги завод кунига 400 минг баррелгача хом нефтни қайта ишлаш қувватига эга. Ҳужум Яманда Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасидаги жанглар кучайган бир пайтда содир бўлди.

 

ЖССТ маълумотига кўра, Яманда август ойидан бери давом этаётган жанглар оқибатида 2361 киши ҳалок бўлган, 10982 киши жароҳатланган. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, шу даврда 360 мингдан ортиқ аҳоли уйини тарк этишга мажбур бўлган.

 

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

АҚШдаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бири — The Greenbrier остида қарийб 30 йил давомида бутун дунёдан яширилган улкан махфий бункер мавжуд бўлган. У оддий бошпана эмасди.

Украинадаги уруш: Россия сафида 7 мингга яқин чет эллик ҳалок бўлди, уларнинг 60 фоизга яқини Марказий Осиёдан

Украинадаги уруш: Россия сафида 7 мингга яқин чет эллик ҳалок бўлди, уларнинг 60 фоизга яқини Марказий Осиёдан

Жорий йилнинг ноябрь ойи бошларида кибергуруҳлар Россия давлат статистика хизмати — Росстат маълумотлар базасига бузиб кириб, вафот этганлар реестрини оммавий ахборот воситаларига тақдим этди. Идора ҳакерлик ҳужуми юз берганини тан олган бўлса-да, маълумотлар тарқалиб кетганини инкор қилди.

Халқаро ёрдам қисқарди: 446 минг киши OIVдан ҳимояловчи дориларсиз қолди

Халқаро ёрдам қисқарди: 446 минг киши OIVдан ҳимояловчи дориларсиз қолди

Бу қарийб 20 йил ичидаги энг кескин пасайишдир.

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди: уйда жами беш киши вафот этган

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди: уйда жами беш киши вафот этган

Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Ҳодиса сабабли чегарага яқин ҳудудларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Германия эса умумий бюджет бўйича келишув учун барча давлатларнинг ҳиссаси шарт бўлишини талаб қилмоқда.

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 21 киши жароҳатланди, 27 та автомобиль ва мотоциклга зарар етди.

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Расмийлар ёқилғининг денгизга тўкилиши ва атроф-муҳитга зарар етиши мумкинлигидан хавотирда.