Жаҳон

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Экспериментал препарат кенг тарқалган қаттиқ ўсмаларни, жумладан, кичик ҳужайрали бўлмаган ўпка саратонини даволашга мўлжалланган.

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Германиянинг Bayer фармацевтика компанияси Хитойнинг Hansoh Pharma компанияси томонидан ишлаб чиқилаётган саратонга қарши препаратни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича эксклюзив ҳуқуқларни қўлга киритади. Келишув қиймати 3,25 миллиард долларгача етиши мумкин.

 

Bayer компанияси маълумотига кўра, HS-20122 кодли экспериментал препарат кенг тарқалган қаттиқ ўсмаларни, жумладан, кичик ҳужайрали бўлмаган ўпка саратонини даволашга мўлжалланган.

 

Келишув шартларига кўра, Hansoh Pharma дастлаб 150 миллион доллар олади. Препаратни ишлаб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш ва бозорга чиқаришнинг белгиланган босқичларига эришилганда, компанияга яна 3,1 миллиард долларгача тўланиши мумкин. Бундан ташқари, келажакдаги сотувлар ҳажмига қараб роялти тўловлари ҳам амалга оширилади.

 

Лицензия Хитой материк ҳудуди, Гонконг, Макао ва Тайвандан ташқари барча жаҳон бозорларини қамраб олади. Шартнома монополияга қарши органларнинг тегишли рухсатномалари олинганидан кейин кучга киради.

 

Баер маълумотига кўра, HS-20122 препарати ўсма ҳужайраларига ситотоксик моддаларни йўналтирилган ҳолда етказиб берувчи биспесифик антитана конъюгатлари (ADC) турига киради. У ўсманинг ривожланиши ва даволашга чидамлилик шаклланишида иштирок этиши мумкин бўлган EGFR ҳамда c-MET рецепторларига бир вақтнинг ўзида таъсир кўрсатишга мўлжалланган.

 

Препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича клиник тадқиқотларнинг биринчи босқичи натижалари 2026 йилда Европа тиббий онкология жамияти (ESMO) конгрессида тақдим этилган. Баер ушбу натижаларни умидбахш деб баҳолаган.

 

Компания ўпка саратонини даволашда эришилган ютуқларга қарамай, самарадорлиги юқорироқ ва беморлар томонидан яхшироқ ўзлаштириладиган препаратларга эҳтиёж сақланиб қолаётганини таъкидлаган.

 

Маълумот учун, ўпка саратони дунёда онкологик касалликлар орасида касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари бўйича биринчи ўринда туради. Унинг қарийб 85 фоизини кичик ҳужайрали бўлмаган ўпка саратони ташкил этади.

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Ҳужум оқибатида ёнғин келиб чиқди, заводдаги айрим ишлаб чиқариш жараёнлари вақтинча тўхтатилди.

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

АҚШдаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бири — The Greenbrier остида қарийб 30 йил давомида бутун дунёдан яширилган улкан махфий бункер мавжуд бўлган. У оддий бошпана эмасди.

Украинадаги уруш: Россия сафида 7 мингга яқин чет эллик ҳалок бўлди, уларнинг 60 фоизга яқини Марказий Осиёдан

Украинадаги уруш: Россия сафида 7 мингга яқин чет эллик ҳалок бўлди, уларнинг 60 фоизга яқини Марказий Осиёдан

Жорий йилнинг ноябрь ойи бошларида кибергуруҳлар Россия давлат статистика хизмати — Росстат маълумотлар базасига бузиб кириб, вафот этганлар реестрини оммавий ахборот воситаларига тақдим этди. Идора ҳакерлик ҳужуми юз берганини тан олган бўлса-да, маълумотлар тарқалиб кетганини инкор қилди.

Халқаро ёрдам қисқарди: 446 минг киши OIVдан ҳимояловчи дориларсиз қолди

Халқаро ёрдам қисқарди: 446 минг киши OIVдан ҳимояловчи дориларсиз қолди

Бу қарийб 20 йил ичидаги энг кескин пасайишдир.

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди: уйда жами беш киши вафот этган

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди: уйда жами беш киши вафот этган

Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Ҳодиса сабабли чегарага яқин ҳудудларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Германия эса умумий бюджет бўйича келишув учун барча давлатларнинг ҳиссаси шарт бўлишини талаб қилмоқда.

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 21 киши жароҳатланди, 27 та автомобиль ва мотоциклга зарар етди.