Муфтий Усмонхон Алимов Москвада даволанмоқда
Муфтий Усмонхон Алимов айни кунда Москва шаҳрида ўпка-қон томир касалликлари муолажасини ўтамоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, Усмонхон Алимовнинг ҳолати барқарор. Зарур барча чора-тадбирлар малакали шифокорлар томонидан амалга оширилаётгани айтилган.
“Муфтий ҳазратларининг ҳақларига Аллоҳ таолодан шифои комил, тан-сиҳатлик, узоқ умр, мусулмон умматига ва халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишларини Яратган Парвардигордан илтижо қилиб қоламиз”, дейилади маълумотда.







