Ўзбекистон

Нукусдаги митингда тинч аҳолига ўқ узилгани айтилди

Мазкур хабарларга Миллий гвардия расмий изоҳ берди.

Нукусдаги митингда тинч аҳолига ўқ узилгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқларда Нукусдаги тартибсизликлар вақтида ўқотар қуроллардан фойдаланилгани айтилган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Миллий гвардия раддия билдириб, тарқалган хабарлар ҳақиқатга зид эканини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, хорижий давлатларнинг бирида айрим ижтимоий тармоқлар орқали 1–2 июль кунлари Нукус шаҳрида бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар юзасидан турли хил ёлғон маълумотлар тарқатилиши давом этмоқда. Хусусан, тартибсизликлар содир бўлган жойларда фуқаролар томонидан ўқотар қуроллардан отилган гильзалар топилгани акс этган видеотасвирлар тарқатилган. Унда “тинч намойишлар чоғида, тинч аҳолини ўлдирган ўқ дорилардан қолган гильзалар” деган хабар тарқатилган. Бироқ бу видеотасвирда ҳеч қандай ўлганлар кўрсатилмаган.

 

Қўшимча қилинишича, Нукусдаги митинг вақтида фақат оломонни тарқатиш ва тартибсизликларни бостириш учун махсус воситалар – ёруғлик, шовқин ва тутун ишлатилган. 


“Аниқлик киритиб ўтамизки, пиротехника воситалари билан тўлдирилган патронларнинг ўқлари махсус 4 ўқли қўшимчали Калашников автоматдан отилади. Албатта бундай махсус воситаларни қўллаш учун автоматга пахтовон ўқлар жойланади. Оламонни тарқатиш учун ишлатилган бу каби махсус воситалар қолдиқларини топиб олган айрим фуқаролар провокацион рухдаги видеохабарларни ижтимоий тармоқларда тарқатишни мақсад қилишган. Бироқ, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг бундай вазиятларда қуроллардан фойдаланиши учун қонуний асослари мавжуд”, — дейилади хабарда.

 

Регистонга ташриф: Марко Рубио Самарқанд билан танишмоқда

Регистонга ташриф: Марко Рубио Самарқанд билан танишмоқда

Унга турмуш ўртоғи Жанетт Рубио ва Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллиондан ошди: энг кўп аҳоли қайси вилоятда?

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллиондан ошди: энг кўп аҳоли қайси вилоятда?

Бир йил ичида аҳоли сони 692,2 минг кишига ошди.

Мактабларда кузги таътил қачон бошланади?

Мактабларда кузги таътил қачон бошланади?

Умумтаълим мактабларида кузги таътил олти календарь кун давом этади.

Марихуана ва пневматик қурол: Қибрайда ноқонуний сақланган ашёлар аниқланди

Марихуана ва пневматик қурол: Қибрайда ноқонуний сақланган ашёлар аниқланди

Муқаддам судланган фуқаронинг ер майдонидан гиёҳвандлик воситаси топилди.

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Тошкентдаги айрим кўчалар ва турар жой мажмуаларида 19 октябрдан 20 октябргача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Бу АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиёга илк ташрифи экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Самарқанд марказини “Ширин” массиви билан боғловчи замонавий кўприк қурилмоқда.

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи халқаро нашрларда ёритилди.