Оғриқ қолдирувчи дорилар мақтовига ишонманг: улар қарамликка олиб келиши мумкин

Аҳамият берганмисиз, рекламалар давомида оғриқ қолдирувчи воситалар таркиби ҳақида маълумот очиқланмайди.

Оғриқ қолдирувчи дорилар мақтовига ишонманг: улар қарамликка олиб келиши мумкин

Таҳлилларга кўра, мамлакатимизда 2018 йилда 10 минг 764 та дорихона фаолият кўрсатган бўлса, бугун уларнинг сони 16 мингга яқинлашди.  Бу эса мамлакатда ўртача 2 300 нафар аҳолига битта дорихона тўғри келади, дегани. Хорижий давлатлар тажрибасига таянилса, бу кўрсаткич Данияда 18,5 минг, АҚШда 5,3 минг, Буюк Британияда 4,96 минг, Германияда 3,97 минг, Туркияда 3,36 минг аҳолига тўғри келмоқда.

 

Кўриб турганингиздек, Ўзбекис­тонда ушбу кўрсаткич жуда ҳам катта тафовутни ташкил қилиб, дорихоналар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бунинг сабаби эса оддий: дори-дармон сотуви ва рекламаси билан шуғулланиш ҳақиқий “бизнесга” айланиб улгурди.  Аҳолининг аксарият қисми шифокор маслаҳатидан кўра дори рекламаларига кўпроқ эъти­бор қаратади.

 

Реклама соҳасида энг ривож топган йўналишлардан бири ҳам айни шу соҳа. Хоҳ ички реклама бўлсин, хоҳ ташқи баннер — аҳамиятсиз. Дори рекламаларини аҳоли гавжум жойлар, хусусан, бозорлар атрофи, метрополитеннинг турли бекатлари ва эскалаторлар, йирик савдо мажмуаларида жуда кўп учратиш мумкин. Ҳолбуки, бу ерлар дорихона ва шифохоналардан анча узоқда жойлашган бўлса ҳам.

 

Мисол сифатида оғриқ қолдирувчи дори воситаларини олайлик. Бу каби препаратлар метрополитен бекати, ташқи баннерлар, телевидение орқали реклама қилинади. Реклама ғояси пухта ўйлангани кундай равшан. Негаки, унда дориларнинг оғриқ қолдирувчи хусусияти аниқ тасвирланган.

 

Аммо рекламалар давомида оғриқ қолдирувчи воситалар таркиби нималардан ташкил топган, деган савол очиқ қолдирилади.

 

Ушбу оғриқ қолдирувчи дори воситаларининг аксарияти парацетамол, пропифеназон, пофеин, "гвоздичное масло", "махамауша таила", "маханараяна таила" каби фаол моддалардан таркиб топган.

 

Пропифеназон моддаси зарарлими?

 

Мутахассисим асли шифокор бўлгани учун ҳам бунинг оғир оқибатларга олиб келишини яхши тушунаман. Яъни, пропифеназон ким­ё­вий моддаси нафас сиқилиши ва ҳатто анафлактик шокка сабаб бўлиши мумкин.

 

Аммо рекламаларнинг ҳеч қаерида пропифеназон моддаси билан боғлиқ огоҳлантиришга кўзимиз тушмайди. Бу фақат битта препарат холос.

 

Apteka.uz фармацевтика портали жамоасининг 2020 йилда Ўзбекистон аҳолиси томонидан интернетда энг кўп қидирилган дорилар рўйхатини аниқлаш мақсадида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, “Цинепар” (Ҳиндистон) оғриқ қолдирувчи воситаси ҳақида маълумот 55 минг мартадан кўпроқ қидирилгани аниқланган.

 

Иккинчи ўринни “Qupen” (Ҳин­дис­тон) анестетик препарати эгаллаган. Аслида, иккала дори ҳам шифокор рецепти бўйича тақдим этиладиган дорилар рўйхатига киритилган. Кучли учликни антисептик препарат, “Лоробен” (Туркия) эгаллаган. Бундан ташқари, истеъмолчилар томонидан овқат ҳазм қилиш тизимини яхшиловчи дори воситалари қидируви ҳам кўп.

 

Кишини ўйлантирадиган томони шундаки, 2020 йилда коронавирус инфекцияси авж олганига қарамай, Ўзбекис­тон аҳолиси интернет орқали вирус даволовчи эмас, балки вақтинчалик оғриқ қолдирувчи дори воситаларини қидирганлигидир. Энг юқори ўринни эгаллаган “Цинепар” ва “Qupen” дори воситаси шифокор рецепти асосида берилишининг ўзига яраша сабаблари бор, албатта. Аммо, энг муҳими, препаратларнинг ўргатиб қўювчи функция­сидир. Боши ёки тиши оғриган бемор аввал ундан 1 донасини қабул қилган бўлса, вақт ўтиши билан яна оғриқ сезилганда қабул қилиши туфайли доза ошиб бориши мумкин. Доза оширилмаган тақдирда эса препарат таъсир хусусияти камаяди. Шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳам ушбу дорилар рецепт асосида берилиши белгиланган.

 

Инсон ҳаёти ва саломатлиги ҳақида сўз борар экан, ҳеч биримиз бефарқ бўла олмаймиз. Зеро, бу борада “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантириш, тиббиёт соҳасига замонавий АКТларни кенг жорий этиш, аҳолини хавфсиз дори-дармон воситалари билан таъминлаш, ушбу йўналишда депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича таъсирчан қонунчилик механизмларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилиш чораларини кўриш вақти, аллақачон, келган.

 

Рецепт асосида берилиши лозим бўлган дорилар нега рецепт­сиз сотилмоқда? Дори рекламалари бор-у лекин нега энг кўп фойдаланиладиган дориларнинг салбий жиҳатлари ҳақида огоҳлантириш­лар йўқ? Бу каби саволлар эса доим очиқ қолаверади.   

 

Муҳаррам Дадахўжаева

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Телефон суҳбатлари Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда ўтказилди.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.