«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда
Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

«Манчестер Сити» клуби эгалари жамоа устидан назоратни сақлаб қолиш масаласини қайта кўриб чиқиши мумкин.
Клуб атрофидаги вазиятга Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидабузарликлар бўйича иши юзасидан чиқарилган қарор ҳамда мухлисларнинг муносабати таъсир кўрсатган.
Аввалроқ Абу-Дабилик клуб эгалари юзага келган вазиятга қарамай, «Манчестер Сити» устидан назоратни сақлаб қолишни режалаштирган эди. Бироқ клубга яқин манбалардан бирининг таъкидлашича, мухлисларнинг муносабати кутилганидан мураккаброқ кечган.
Нашр қайд этишича, бу ҳолат Бирлашган Араб Амирликларининг Буюк Британия иқтисодиётига киритаётган сармоялари келажаги борасида ҳам саволларни юзага келтирган. Шу билан бирга, Британия томони икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларга жиддий таъсир бўлишини кутмаяпти.








