Ўзбекистон

Орзунинг изидан

Ҳаётнинг оғриғи билан суғорилган орзулар бир кун келиб гуллаши мумкин.

Орзунинг изидан

Дарс тугаши билан маҳалламиздаги болалар билан далага мол боқишга чиқардик. Қўлимда маҳкам тутилган арқонда битта сигир.

 

Учинчи синфдан бошлаб тўққизинчи синф тугунича фақат шу битта сигирни боқдим.

 

Шерикларимнинг моллари йил сайин кўпайиб, ҳар йили икки-учтадан бузоқ туғиларди. Улар қувонч билан у бузоқларни боқишар, кўзлари порларди. Менинг эса ҳар йили қалбимни юлиб, кўз ёшим билан бозорга сотадиган биргина бузоғим бўларди.

 

Баҳорнинг охирида, сутдан тўйинган, ҳар қараганда кўз қувонарли ҳолатга келган бузоқни етаклаб мол бозорига отланардим.

 

Бозорда бузоқни бошқаларга кўз ёшимни кўрсатмасдан йиғлаб йиғлаб сотардим.

 

Лекин сотмасдан илож йўқ эди. Сабаби шу бузоқнинг пулига ғалла олиб, қишга озуқа тайёрлардик. Баъзан ёзда нонни ҳам ўлчаб еган кунларимиз бўлган “кейинги буғдой пишиғигача етишимиз керак”, дерди енам.

 

Аммо шундай шароитда ҳам юрагимда умид ўчмасди. Мен орзу қилардим шаҳарга кетишни, ўқишни, яхши инсон бўлишни.

 

Далаларда мол боқарканман, бекор ўтирмаслик учун китоблар ўқирдим. “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”, “От кишнаган оқшом”, Шукур Холмирзаев asarlari... Улар мен учун юракни орзулар билан суғорувчи сўзлар, руҳни иссиқ қиладиган шижоат манбаи эди.

 

Маҳалланинг катта ёшли йигитлари эса масхара қиларди: Сенга ўхшаган камбағаллардан ким ўқирди? Шаҳарга бойларни боласи ўқийди. Ўзи яшашага уйларинг бўлмаса шаҳарда кимни кўзи учиб турган экан, дерди.

 

Лекин ичимда овоз шивирларди: “Бир куни сен ҳам керак бўласан...”

 

Шундай бўлсада, келажакка ишонар эдим. Тошкентга келганимда турли қийинчиликларга дуч келдим. Анча йиллар қўйлик бозорида арава ҳам тортдим. Аммо тақдир мени имтиҳон қилар, мен эса бирма-бир синовлардан ўтишга ҳаракат қилар эдим.

 

Институтни тугатдим, қийналиб бўлсада ишга кирдим. 10 йилдан ортиқ вақт ичида турли ташкилотларда меҳнат қилдим, кўп устозлардан сабоқ олдим.

 

Куни келиб, ҳар доим ҳавас билан қараган, ишлашни орзу қилган ташкилотга қабул қилиндим. Ва тақдир тақозоси билан, биринчи марта қатнашган йиғилишим айнан “кадрлар танлови” мавзусида бўлди.

 

Ўша йиғилишда ташкилот раҳбари, кўп ёшларнинг устози, юксак фикрли инсон — шундай деди:

 

— Бизга таниши бор, пули бор инсонлар эмас, иқтидори бор, орзу қилган, хатосидан сабоқ оладиган ва яратганга суянадиган виждонли ёшлар керак.

 

Бу сўзлар бутун вужудимни ларзага солди. Ўтмиш кўз олдимдан жонланди: сигир боққан онлар, бузоқ сотилган саҳарлар, орзу билан ўқилган китоблар, масхара қилган йигитлар ва мен, қишлоқнинг даласидан туриб осмонга боққанча, Худога шивирлаган дуоларим: “Битта имконият, фақат биттасини бер…”

 

Агар ўша пайт кулиб қараган йигитларга ишонганимда, мен бугунги манзилда эмас, балки ўша хира умрнинг бир бурчагида қолиб кетган бўлардим.

 

Чунки улар орзуни ўлдирадиган, ақлга эмас, жаҳлга суянадиган инсонлар эди.

 

Шунинг учун, агар имконим бўлса, ўша вақтда юрагимни оғритган йигитларга айнан шу раҳбарнинг сўзларини етказгим келади:

 

Бизга таниши бор, пули бор инсонлар эмас, иқтидори бор, орзу қилган, хатосидан сабоқ оладиган виждонли ёшлар керак.

 

Чунончи, ҳаётнинг оғриғи билан суғорилган орзулар бир кун келиб гуллаши мумкин.

 

Зеро, чўлда ҳам баҳор келишини кутаётган ниҳол илдизи бўлиши мумкин. Ва эҳтимол, унинг ўсишига ёз ёмғири, бир кутилмаган имконият кифоя қилар.

 

Элбек Шойим

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

custom img

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу ўринлар учун қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш 22 августдан бошланган.

custom img

Шахмат бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ очиқ чемпионати ғолиблари аниқланди

Чемпионат “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди.

custom img

Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Иноқов Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратура босқичи битирувчиси ҳисобланади

custom img

Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган икки ходим “Жасорат” медали билан тақдирланди

Марҳум ФВВ ходими Тошкентдаги хонадонда бўлган ёнғинда 7 кишини қутқариб, ўзи ҳалок бўлганди. ЙПХ ходими Spark уриб кетиши оқибатида вафот этганди.

custom img

Шерзод Асадов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Шерзод Асадов 2021 йил март ойидан буён президент матбуот котиби сифатида ишлаб келмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов юксак мукофот билан тақдирланди

Президент фармонига кўра бир қатор давлат хизматчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

custom img

Комил Алламжонов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Комил Алламжонов Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"