Ўзбекистон

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Уч ҳудудда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул олган шахслар ушланди.

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди



Навоий, Наманган ва Қўқон шаҳарларида фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юборишга уриниш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.


Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган шахс туристик фирмаларда ишлайдиган танишлари орқали икки фуқарони «Умра»га юборишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 2 500 доллар олган вақтида ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Наманган шаҳрида эса 1981 йилда туғилган шахс ўзини туристик фирма вакили сифатида таништириб, уч нафар фуқарони зиёратга юбориш эвазига 3 150 доллар талаб қилган. У олдиндан 1 100 доллар олган вақтида ушланган. Маълум бўлишича, мазкур шахс аввал ҳам фирибгарлик жиноятлари учун судланган ва пробация назорати остида бўлган. Унга нисбатан ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Қўқон шаҳрида ўтказилган тадбирда эса «Умра» зиёратини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлмаган туристик фирма раҳбари икки фуқарони зиёратга юбориш эвазига 2 300 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳар уч ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралиянинг Шимолий ҳудуди вакиллари билан ўзбекистонлик малакали ишчиларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Тошкент вилояти ССБ тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди.

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги “барқарор” прогноз билан “BB+” даражасига кўтарилди.

Икки ойлик истеъмол учун етарли: Ўзбекистонда бензин захираси яратилди

Икки ойлик истеъмол учун етарли: Ўзбекистонда бензин захираси яратилди

Талаб ошган тақдирда биржа савдоларига кунига 10 минг тоннагача бензин чиқариши мумкин.

Европаликларни чув туширган: Тошкентда яширин call-марказ аниқланди

Европаликларни чув туширган: Тошкентда яширин call-марказ аниқланди

Марказ хорижликларга сохта ҳужжатлар ва трейдинг бўйича тренинглар таклиф қилиб, криптоактивларини ўзлаштирган.

Автобус ойналари нега қорайтирилган? “Тошшаҳартрансхизмат” сабабини тушунтирди

Автобус ойналари нега қорайтирилган? “Тошшаҳартрансхизмат” сабабини тушунтирди

Тошкент автобусларидаги қорайтирилган ойналар ва ишламаётган электрон таблолар юзасидан эътирозлар билдирилган эди.

Тошкентда ҳаво сифати ўзгаради: кечаси айрим соатларда "носоғлом" даражага етиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати ўзгаради: кечаси айрим соатларда "носоғлом" даражага етиши мумкин

21 ноябрь куни эрталаб AQI бўйича “ўртача” даража қайд этилиши кутилмоқда.

Келиб чиқиши номаълум гўшт: Қаршида хонадондан 425 кг гўшт топилди

Келиб чиқиши номаълум гўшт: Қаршида хонадондан 425 кг гўшт топилди

Гўштнинг истеъмолга яроқлилиги юзасидан лаборатория текшируви ўтказилади.