Ўзбекистон

Ўзбекистон Женевада кўчирилган ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тажрибасини тақдим этмоқда

Глобал форум доирасида Ўзбекистоннинг фуқаросизликни қисқартириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ютуқлари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон Женевада кўчирилган ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тажрибасини тақдим этмоқда

15–17 декабрь кунлари Женева шаҳрида 2025 йилги Қочқинлар бўйича глобал форум тараққиёти шарҳига бағишланган юқори мансабдор шахсларнинг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда. Тадбир БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси томонидан Швейтсария Конфедерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган.


Форум доирасида Ўзбекистон кўчирилган ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги миллий тажрибаси ва эришилган натижаларни тақдим этмоқда. Хусусан, халқаро стандартларга мос равишда ҳуқуқий база изчил мустаҳкамланаётгани, янги таҳрирдаги Конституцияда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлангани таъкидланмоқда. #ИБелонг глобал кампанияси доирасида 85 минг нафардан ортиқ шахс Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлиб, мамлакат Марказий Осиёда фуқаросизликни камайтириш бўйича энг барқарор натижалардан бирига эришди.


Шунингдек, Ўзбекистон қўшни Афғонистондаги инсонпарварлик инқирози шароитида БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасининг Термиздаги минтақавий логистика маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаб, зарур ёрдамларни тезкор етказишга ҳисса қўшгани қайд этилди. Форум давомида қочқинлар ва уларни қабул қилувчи давлатларни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва илғор тажрибалар алмашиш масалалари муҳокама қилинади.

custom img

Ўзбекистонда никоҳни бекор қилишда ярашиш муддати узайтирилиши мумкин

Эр-хотинларга никоҳни қайта кўриб чиқиш учун бир йил муддат бериш таклиф қилиняпти.

custom img

Тошкентда “International Tashkent Marathon – 2026” ва дуатлон сабабли йўллар вақтинча ёпилади

Чекловлар вақтинча бўлиб, спорт тадбирларининг якунланишига қараб бекор қилинади.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказди

Йиғилишда савдо, транспорт, энергетика, сув ресурслари ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.

custom img

Тожикистон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг музокаралари бошланди.

custom img

“Ғолибларга Damas ва пул мукофотлари берилади”

Ўзбекистон бўйлаб 7-11-синф ўқувчи-қизлари ўртасида футбол бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси ўтказилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 11 та банк жаримага тортилди

Шунингдек, 14 та банк ва 4 та тўлов ташкилоти санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни кутиб олди

Тожикистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

custom img

Ўзбекистон фуқаролари Италияга мавсумий ишга жалб қилинади

Пилот лойиҳа доирасида 100 нафар ўзбекистонлик иш билан таъминлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"