Ўзбекистон

Ўзбекистонда сунъий интеллект орқали шахсий маълумотларни ноқонуний қайта ишлаш учун жарималар жорий этилди

Шахсий маълумотларни розиликсиз қайта ишлаш 20,6 млн сўмдан 41,2 млн сўмгача жаримага сабаб бўлади.

Ўзбекистонда сунъий интеллект орқали шахсий маълумотларни ноқонуний қайта ишлаш учун жарималар жорий этилди

 

Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсий маълумотларни ноқонуний қайта ишлаш учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Янги тартибларга кўра, фуқароларнинг шахсий маълумотларини уларнинг розилигисиз интернет тармоғи, оммавий ахборот воситалари ёки телекоммуникация каналлари орқали қайта ишлаш ёки тарқатиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларга нисбатан 20 миллион 600 минг сўмдан 41 миллион 200 минг сўмгача жарима қўлланилади. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этишда фойдаланилган техник воситалар мусодара қилинади.

 

Қонунда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига таъсир кўрсатувчи ҳуқуқий аҳамиятга эга қарорлар фақат сунъий интеллект тизимларининг хулосалари асосида қабул қилиниши мумкин эмаслиги қатъий белгиланди.

 

Мазкур нормалар шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва сунъий интеллектдан масъулиятли фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"