Ўзбекистон

Ўзбекистонлик уч нафар муҳожир Россиядан чиқариб юборилди

Улар қалбаки меҳнат шартномалари асосида расмийлаштирилган.

Ўзбекистонлик уч нафар муҳожир Россиядан чиқариб юборилди

Россиянинг Норильск шаҳрида ноқонуний яшаган уч нафар ўзбекистонлик фуқаролар депортация қилинди.

 

Маълумотларга кўра, Норильскдаги “Plov House Elite” кафелар тармоғи Ўзбекистондан ошпазларни ёллаб, уларни баржада ноқонуний олиб ўтган, қалбаки меҳнат шартномалари тузиб, рўйхатдан ўтказиш учун сохта ҳужжатлар билан расмийлаштирган.

 

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консуллиги хабар беришича, улар 22 октябрь куни қўлга олинган. Уларнинг ҳибсга олиниши Норильск шаҳри чет эл фуқаролари учун кириш тақиқланган ҳудуд бўлганлиги билан боғлиқ. Шаҳар ҳудудида ишлаш ва яшаш фақат Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФСБ) рухсати билан амалга оширилади.

 

Мигрантларни ноқонуний ишга жойлаштириш ва қонунийлаштиришга алоқадор шахсларга нисбатан жиноий иш очилган. Ҳозиргача саккиз нафар гумонланувчи ҳибсга олинган бўлиб, жиноятнинг бошқа иштирокчилари аниқланмоқда.

 

Ўзбекистонлик уч нафар фуқарога маъмурий жавобгарлик қўлланиб, улар Россиядан чиқариб юборилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

custom img

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Катта тезкор вакил тадбиркорга электрон доскаларни давлат мактабига таннархидан қимматга сотиб беришни ваъда қилган.

custom img

Россияда Телеграмни блоклаш бошланди

Россиянинг турли ҳудудларидан мессенжернинг ишламаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.

custom img

Фарғонада солиқдан қарздор корхоналар бинолари хатланмоқда

Хусусан, Риштонда 1,6 млрд сўм солиқ қарзи учун бино-иншоотлар хатланган.

custom img

Ўзбекистонда сунъий интеллектни яратиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Мазкур этика қоидалари сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича тамойиллар ва талабларни, шунингдек сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” ходими пора билан қўлга олинди

Ходим “Беруний-Тўрткўл” магистраль йўл қурилиши лойиҳасининг бир қисмини олиб бериш учун тадбиркордан 10 минг доллар талаб қилган.

custom img

Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатмоналари бўлади

27 кун давомида ўқилган Қуръони карим 16 март куни хатм қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўзбекистонлик уч нафар муҳожир Россиядан чиқариб юборилди