Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг янги миллий туризм бренди яратилади

Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Ўзбекистоннинг янги миллий туризм бренди яратилади

"Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармонига мувофиқ, Туризм қўмитаси:

 

  • 2024 йил 1 октябргача янги миллий туризм брендини яратиш учун танлов ўтказади;

 

  • 2024 йил Халқаро туризм куни доирасида биринчи глобал сайёҳлик медиакампусини ташкил қилади;

 

  • 2024–2025 йилларда аудиторияси 10 миллиондан ортиқ бўлган 50 нафаргача хорижий журналист, блогер, влогер ва инфлюэнсерларни жалб қилади.

 

2025 йил 1 январдан камида 100 нафар хорижий иштирокчиси бўлган 3 кундан кам бўлмаган бизнес тадбирларни Ўзбекистон ҳудудида ташкил қилган тадбиркорлар 2028 йил 1 январгача ушбу бизнес тадбирларни ташкил қилишдан олинган даромаддан олинган фойда солиғини ушбу солиқ бўйича белгиланган солиқ ставкасига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкаси бўйича тўлайди.

 

Шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилиш, саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз мамлакат сифатидаги имижини янада мустаҳкамлашга қаратилган янги миллий туризм бренди (танитиш белгиси) яратилади.

custom img

56 та янги вагон: Тошкент метросида вагонларнинг қарийб 70 фоизи янгиланди

Янги авлод замонавий ҳаракат таркиблари метрополитеннинг 4 та йўналишида ҳаракатланмоқда.

custom img

5 ёшли қизнинг зўрланиши: гумон қилинган боғча ходимлари ишдан бўшатилди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

Хусусий ОТМга киритиш ваъдаси: ИИО инспектори ва яна икки киши ушланди

Фуқарога Тошкентдаги хусусий олийгоҳнинг 3-босқичига Россияда икки йил ўқиганини тасдиқловчи сохта ҳужжатлар орқали киритиш ваъда қилинган.

custom img

95 кг гашиш аниқланди: уч нафар шахс ушланди

Гашиш Қибрай туманидаги дала майдонида дарахтлар орасига яширилган қопларда бўлган.

custom img

Мактабларда ўқувчиларнинг сумкалари текширилмоқда: электрон сигареталар топилди

Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланган бўлиб, уларни сақлаганлик учун қонунчиликда жарима белгиланган.

custom img

“Куллиёти Навоий” Ўзбекистонда: нодир мероснинг факсимиле нашри Ислом цивилизацияси марказига тақдим этилди

Куллиёт таркибида Алишер Навоийнинг 26 та асари жамланган бўлиб, унинг асл нусхаси Истанбул шаҳридаги Топқопи саройи кутубхонасида сақланади.

custom img

Устоз қадрини эслатган “Дарс”: кинотеатрларда қўнғироқ чалинди, энди навбат томошабинларга!

Фильм марказида устоз ва тарбиянинг инсон ҳаётидаги ўрни туради.

custom img

Туризм, авиация ва инвестициялар: Ўзбекистон Туркия билан ҳамкорликни кенгайтиради

Туркия инвесторлари иштирокида меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш, турк меҳмонхона брендларини жалб қилиш ва авиаташувлар географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"