Жаҳон

Полша 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда

Иш берувчилар иш тартибини ўзлари белгилаш ҳуқуқига эга бўлади.

Полша 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда

Полшада 2025 йил 30 июндан бошлаб ишчиларга тўлиқ маош сақланган ҳолда 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади. Бу синов лойиҳаси ишчиларнинг ҳаёт сифатини ошириш, иш ва шахсий ҳаёт мувозанатини тиклаш ҳамда демографик инқирозни енгиллаштиришга қаратилган. Бу ҳақда UNN нашри хабар берди.

 

Янги тизим бир неча вариантни таклиф қилади: ходимлар 4 кун ишлашга ўтишлари, ҳар кунги иш вақтини 6 соатга қисқартиришлари ёки қўшимча пуллик таътил олишлари мумкин. Иш берувчилар иш тартибини ўзлари белгилаш ҳуқуқига эга бўлиб, истаса 5 кунлик иш ҳафтасини сақлаган ҳолда ортиқча ишлаган кунлар учун қўшимча дам олиш кунлари тақдим этишлари мумкин.

 

Ислоҳотларни қулай тарзда жорий қилиш учун корхоналар ва давлат муассасаларига 1 миллион долларгача молиявий ёрдам кўрсатилади. Ҳукумат бу ташаббусни демографик ўсишни рағбатлантириш стратегиясининг бир қисми сифатида кўради. Меҳнат бозорида фаоллик юқори бўлган Полшада ҳаддан ортиқ иш юкламаси оилавий ҳаёт ва туғилиш кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил ҳолатига кўра, бир қанча давлатлар 4 кунлик иш ҳафтасини синовдан ўтказган ёки қисман жорий қилган. Исландия 2015–2019 йилларда синов ўтказиб, уни муваффақиятли деб топди ва ҳозир кўпчилик ходимлар шу тартибда ишламоқда. Испания 2021 йилда ҳукумат кўмагида кичик бизнеслар иштирокида тажриба бошлаган. Буюк Британияда 2022 йилда ўтказилган йирик синовда 92% компаниялар 4 кунлик иш ҳафтасини давом эттиришга қарор қилган. Бельгия 2022 йилда ходимларга 4 кунлик иш жадвалини танлаш ҳуқуқини берган. Японияда Мисрософт Жапан компанияси самарадорликни 40% оширганини билдирган. Янги Зеландияда “Перпетуал Гуардиан” компанияси бу тизимни муваффақиятли жорий қилган. Австралия, Канада ва Германияда эса бир нечта компаниялар синов асосида бу амалиётни қўллаган. Бу тажриба одатда иш соатларининг камайиши ёки бир хил иш ҳақини сақлаган ҳолда камроқ иш кунларида ишлашни назарда тутади.

custom img

АҚШ Эрон нефтини назорат қилиши мумкин — Трамп

Трамп Эрон нефти устидан назорат масаласида Венесуэла сценарийси такрорланиши мумкинлигини айтди.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

custom img

Ҳормуз бўғозини очиш учун 7 та шарт: Эрон АҚШдан жавоб кутмоқда

Ушбу шартлар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"