Жаҳон

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

 

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатлашди. Axios нашрининг хабар беришича, томонлар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар ҳолати ҳамда ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланиши мумкин бўлган вақтни муҳокама қилган.

 

Нашр манбаларига кўра, Нетаньяху Трампни 3 ноябрь куни АҚШда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлардан кейин Эронга қарши бомбардимонларни давом эттиришга ундамоқда.

 

Axios манбалари Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган. Бу ёндашув эса Исроил бош вазирини хавотирга солмоқда.

 

Нашрнинг қайд этишича, АҚШ президенти бир вақтнинг ўзида икки йўналишда ҳаракат қилмоқда: Эрон билан музокараларни қайта бошлашга уринмоқда ва шу билан бирга ҳарбий амалиётларни тиклашга тайёргарлик кўрмоқда. Axios бу ёндашув Трамп «Эпик ғазаб» операциясидан олдин ҳам қўллаган стратегиясига ўхшашини ёзган.

 

Аввалроқ The New York Times газетаси АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш режаларини ишлаб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. Газета маълумотларига кўра, ҳарбий амалдорлар қисқа, аммо шиддатли операция ўтказишдан манфаатдор. Унинг эҳтимолий нишонлари қаторига Эроннинг ракета ва дрон арсенали ҳам кириши мумкин.

 

Шунингдек, нашр Миллий хавфсизлик кенгаши ва Пентагон вакиллари яқинда Трампга Эронга қарши операциялар бўйича бир нечта режани тақдим этгани, бироқ президент уларнинг барчасини рад этганини ёзган.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.