Жаҳон

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

 

Қозоғистон шахсий фойдаланиш учун мамлакатга олиб кириладиган автомобилларга янги талабларни жорий этмоқда. Унга кўра, транспорт воситалари ишлаб чиқарилган кундан бошлаб беш йилдан ошмаган ва камида Евро-5 экологик стандартига жавоб бериши керак.

 

Бу ҳақдаги ўзгартиришлар Қозоғистон Саноат ва қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган. Тегишли буйруқ мамлакатнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари маълумотлар базасида эълон қилинган.

 

Янги талабларга мувофиқ, жисмоний шахслар шахсий фойдаланиш учун олиб кирадиган автомобилларни Қозоғистонда муомалага чиқаришга фақат иккита шарт бажарилганда рухсат берилади: транспорт воситаси камида 5-экологик тоифага мос бўлиши ва ишлаб чиқарилганига беш йилдан ошмаган бўлиши лозим.

 

Талаблар шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган айрим турдаги автомобиллар, мототцикллар ва улар учун тиркамаларга нисбатан қўлланилади.

 

Буйруқ биринчи расмий эълон қилинган кундан 60 календарь кун ўтиб, 2026 йил 30 декабрдан кучга киради.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.