Ўзбекистон

Президент бир гуруҳ чет эллик инвесторларни мукофотлади

Мукофотланганларга “Дўстлик” ордени топширилади.

Президент бир гуруҳ чет эллик инвесторларни мукофотлади

 

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ чет эл инвесторларини мукофотлаш тўғрисида Президент Фармони эълон қилинди.

 

Фармонга кўра, давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга қўшаётган катта ҳиссаси, мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб этиш, самарали инновацион лойиҳалар ва қўшма дастурларни амалга ошириш, республикадаги кенг қамровли ислоҳотлар ва демократик ўзгаришларни, Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган глобал ва минтақавий ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, халқлар орасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш йўлидаги ибратли фаолияти учун қуйидагилар «Дўстлик» ордени билан мукофотланди:  

 

Гуржий Степан Леонидович - Россия Федерацияси «Лукойл» акциядорлик жамиятининг Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича Вице-президенти

 

Мухаммад Абунайян - Саудия Арабистони Подшоҳлиги «ACWA Power» компанияси  бошқаруви раиси

 

Мухаммад Жамил Ал-Рамахий  - Бирлашган Араб Амирликлари «Masdar» компанияси бош ижрочи директори

 

Жемил Казанжи - Туркия Республикаси «Aksa Energy» компанияси бошқарув кенгаши раиси

 

Мехмет Женгиз - Туркия Республикаси «Cengiz Holding» компанияси асосчиси

 

Шандор Чаньи - Венгрия Республикасининг «OTP Bank» бошқаруви раиси

 

Сейфоллах Гасеми - Америка Қўшма Штатларининг «Air Products» компанияси бошқаруви раиси

 

Пэрис Муратоглу - Франция Республикасининг «Total Eren» компанияси бошқаруви раиси

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Шавкат Мирзиёев БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Янги тартиб 2027 йил 7 январдан кучга киради.

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Аввал уларга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, улар аукционга чиқарилади.

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Ҳозирда бино 31,8 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Эркак, шунингдек, 96 млн алимент пулларини ҳам тўлаган.

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, МЧЖнинг 4 млрд қарзи бўлган.

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Маълум бўлишича, улар алиментдан бўйин товлаб келган.