Ўзбекистон

Президент ҳузурида олий таълим сифатини ошириш масалалари кўриб чиқилди

Тошкентда Америка технологиялар университети очилиши кутилмоқда.

Президент ҳузурида олий таълим сифатини ошириш масалалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, олий таълим тизимида сифатни ошириш ва халқаро ўқув дастурларини татбиқ этишга оид ҳисобот билан танишди.

 

Шу кунларда олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу йил унда 805 минг нафар абитуриент иштирок этмоқда.

 

Мутасаддилар 2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кадрлар тайёрлаш давлат буюртмаси режаси бўйича ахборот берди. Қайд этилганидек, бу йил бакалавриатда ҳам, магистратурада ҳам муҳандислик, қурилиш, табиий фанлар, математика, ахборот технологиялари йўналишларига квоталар сони оширилмоқда. Тўлов-контракт асосида қабул давлат ва нодавлат муассасаларга бир хил шартлар асосида, олийгоҳнинг илмий салоҳияти ва моддий-техника базасига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

 

Давлат раҳбари олий таълим муассасаларига умумий давлат буюртмасини тасдиқлаш, бунда мамлакат ривожи ва меҳнат бозори талабларига эътибор қаратиш бўйича кўрсатмалар берди. 

 

Юртимизда муҳандис кадрларга талаб юқори. 20 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бу соҳадаги олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш вазифаси қўйилган эди.

 

Масалан, ҳозир Сурхондарёда Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти бор. Уларни йириклаштириш орқали Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

Бу самарали бошқарув тизимини жорий этиш, такрорланувчи факультет ва кафедраларни қисқартириш, айрим штат бирликларини мақбуллаштириш имконини беради.

 

Янги университетда Илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади. Унга билими юқори талабалар танлов асосида олиниб, амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади. Бу мактабнинг йўналишларига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, замонавий лабораториялар ташкил этилади. Уларнинг таклифлари асосида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари йўлга қўйилади.

 

Университетнинг бошқарув ва ўқитувчилик лавозимларига хорижий тажрибага эга, илмий ва амалий малакаси юқори мутахассисларни жалб этиш, уларнинг иш самарасини халқаро стандартлар асосида баҳолаш вазифалари қўйилди.

 

Давлатимиз раҳбари тармоқ, корхона ва олий таълим муассасаси узвийлигини мустаҳкамлаш, ўз соҳасида илғор, рақобатдош мутахассислар тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.

 

Ўзбекистон Президентининг 2023 йил сентябрь ойида АҚШга ташрифи чоғида таълим соҳаси бўйича ҳам келишувларга эришилган эди. Шунга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети очилиши кутилмоқда.

 

Унинг фаолияти 2024/25 ўқув йилидан бошланади. Университетда муҳандислик, архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун кадрлар тайёрланади. Битирувчиларга Aризона давлат университети ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий университетнинг дипломи берилади.

 

Бу борадаги ташкилий чора-тадбирлар ва келгуси мақсадлар белгилаб олинди.

custom img

Тошкентда 3 августгача айрим йўллар ёпилади

Мустақиллик шоҳ кўчасининг иккинчи қисмида асфальт ётқизиш ишлари якунланaди.

custom img

Damas'да 28 нафар бола ташиган ҳайдовчига жарима бали ёзилди

Болаларнинг беш нафари автомобилнинг олд ўриндиғида жойлаштирилган бўлган.

custom img

Ўзбекистонда замонавий бассейн қурган тадбиркорларга 100 млн сўмгача субсидия берилади

2028 йилгача фойдаланишга топшириладиган дастлабки 100 та бассейн учун қурилиш ва ишга тушириш харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл транспорти соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон темир йўл тизимини янада модернизация қилиш бўйича режаларни маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонликлар Қирғизистонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан юриши мумкин бўлади

Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг учрашувида Садир Жапаров минтақа учун Шенген визасига ўхшаш ягона туристик виза жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўзбекистонда жазирамага қарамасдан, ёзги туризмга қизиқиш ортмоқда

2026 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатга 6,56 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 25 фоизга кўпдир.

custom img

Қорақалпоғистонда фермерлар учун махсус акселератор дастури йўлга қўйилади

Лойиҳа Абу-Даби тараққиёт жамғармаси молиявий кўмагида ICBА ва Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

custom img

Самарқандда пулга муҳтож аёлларни чет элга юбораётган 21 ёшли қиз ушланди

У бир аёлни Россияга жўнатишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"