Ўзбекистон

Президент Жиззахдаги BYD заводида амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи билан танишди

Тақдимотда BYD билан ҳамкорликни ривожлантириш режалари кўриб чиқилди.

Президент Жиззахдаги BYD заводида амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги “BYD Uzbekistan Factory” заводида амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар ҳақида ҳисобот билан танишди.

 

Мазкур корхона шу йил 27 июнь куни давлатимиз раҳбари иштирокида ишга туширилган эди. У BYD енгил автомобилларини ишлаб чиқарувчи Хитойдан ташқаридаги илк завод бўлди.

 

Бугунги кунда BYD янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар – электромобиллар ва гибридларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича дунёда етакчи компания ҳисобланади. У энг яхши технологик база, инновацион ечимлар ва сифат назорати тизимларига эга.

 

Ўзбекистонга бундай йирик компаниянинг кириб келиши, аввало, мамлакатдаги жозибадор инвестицион муҳит ва сиёсат, шунингдек, автомобилсозлик соҳасида муҳандис кадрлар, ишлаб чиқариш базаси, хомашё ва логистика салоҳияти борлиги билан боғлиқ.

 

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси мазкур инвестиция лойиҳасининг дастлабки натижалари ва уни кенгайтиришга қаратилган режалар тўғрисида ахборот берди.

 

Қайд этилганидек, тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнини ишга тушириш доирасида Ўзбекистон корхоналари томонидан пластик қисмлар, ойналар, бамперлар, дисклар ва бошқа кўплаб компонентлар ишлаб чиқарилиши бўйича BYD сифат тизимига мос келиши учун таҳлил ўтказилди.  

 

Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва уларнинг турларини кенгайтириш мақсадида хитойлик ҳамкорлар билан В, С ва бюджет автомобиллари сегментидаги автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилди. Уларнинг биринчи намуналари хитойлик ҳамкорлар томонидан замонавий стандартлаштириш тизими синовларини ўтказиш учун лабораторияларга топширилди.

 

Шунингдек, замонавий технология ва стандартларни нафақат ишлаб чиқариш, балки савдо, сервис ва кафолат йўналишларида ҳам татбиқ этиш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Бу сифатсиз маҳсулот чиқарилишининг олдини олади ҳамда автотранспортга юқори сифатли сервис ва кафолатли хизмат кўрсатилишини таъминлайди.

 

BYD билан ҳамкорлик маҳаллий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ҳам ўз ичига олади. Жиззахдаги “BYD Uzbekistan Factory” компаниясига малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадида Жиззах политехника институти ва Тошкентдаги Турин политехника университети билан биргаликда юқори малакали мутахассисларни ўқитиш бўйича муҳандислик ўқув марказини ташкил қилиш режалаштирилган.

 

Тақдимотда ишлаб чиқариш ҳажмини белгиланган кўрсаткичларга етказиш ҳамда маҳаллийлаштириш жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

 

Давлат раҳбари “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси қувватларида ишлаб чиқаришни тезлаштириш, ҳамкорликнинг кейинги босқичлари бўйича стратегия ишлаб чиқиш, келгусида ишлаб чиқариш қувватини йиллик 500 минг донага етказиш ва экспорт бозорларига чиқиш бўйича аниқ вазифаларни қўйди.

 

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"