Ўзбекистон

Қашқадарёда мактаб директори форма учун пул йиғмоқчи бўлди

Ҳолат юзасидан ММТБ расмий муносабат билдирди.

Қашқадарёда мактаб директори форма учун пул йиғмоқчи бўлди

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида мактаб директори мактаб формаси учун ўқувчилардан пул йиғиш бўйича кўрсатма бергани акс этган видеомурожаат тарқалмоқда. Ҳолатга вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

Ўтказилган ўрганиш жараёнида аниқланишича, мактаб директори F.Shuhratova ҳақиқатан ҳам 2025 йилнинг 21- январь куни мактабнинг Телеграм гуруҳига видеомурожаат қилиб, барча ўқувчиларга «жакет» олиниши мақсадида кўрсатма берган.

 

Натижада мактаб директори F.Sh. га нисбатан бошқарма бошлиғининг 2025 йил 22 январдаги тегишли буйруғига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма беш фоиз миқдорида «Жарима» интизомий жазо чораси қўлланилган.

 

Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилиб, мактаб синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинган.

 

Таъкидланишича, таълим ташкилотида мажбурий тартибда ўқувчиларни форма кийишига доир пул маблағларини йиғиш, ташкил этиш, қатъиян тақиқланади.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

custom img

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Катта тезкор вакил тадбиркорга электрон доскаларни давлат мактабига таннархидан қимматга сотиб беришни ваъда қилган.

custom img

Россияда Телеграмни блоклаш бошланди

Россиянинг турли ҳудудларидан мессенжернинг ишламаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.

custom img

Фарғонада солиқдан қарздор корхоналар бинолари хатланмоқда

Хусусан, Риштонда 1,6 млрд сўм солиқ қарзи учун бино-иншоотлар хатланган.

custom img

Ўзбекистонда сунъий интеллектни яратиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Мазкур этика қоидалари сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича тамойиллар ва талабларни, шунингдек сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” ходими пора билан қўлга олинди

Ходим “Беруний-Тўрткўл” магистраль йўл қурилиши лойиҳасининг бир қисмини олиб бериш учун тадбиркордан 10 минг доллар талаб қилган.

custom img

Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатмоналари бўлади

27 кун давомида ўқилган Қуръони карим 16 март куни хатм қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Қашқадарёда мактаб директори форма учун пул йиғмоқчи бўлди