Қашқадарёда тарвуз пишди
Айни кунларда унинг бозордаги нархи 30–50 минг сўм атрофида.

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Ўтамайли” қишлоғи деҳқонлари тарвузни ўтган йилгига нисбатан эртароқ сотувга чиқаришга муваффақ бўлишди. Бу хақда “Darakchi.uz” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, айни кунларда 1 килограмм тарвуз – 30 минг сўмдан (Қашқадарёда) сотилмоқда. Тошкентдаги “Чорсу” бозорида эса унинг килограми 50 мингдан сотиляпти.








