Ўзбекистон

Қорақалпоғистон ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади

Бу ҳақда Президент бошчилигидаги йиғилишда айтиб ўтилди.

Қорақалпоғистон ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар таҳлили ва келгуси вазифалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

 

Давлат томонидан Қорақалпоғистон иқтисодиётини кўтаришга, одамларнинг турмуш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Сўнгги етти йилда ҳудудда мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй берди. Авваллари 15 та тумандан 12 таси дотацияда бўлган Қорақалпоғистон бугунги кунга келиб, ўз даромадига эга бўлган ҳудудга айланди. Хусусан, 15 триллион сўм инвестиция ҳисобига 5 минг 300 дан зиёд лойиҳа амалга оширилди. Орол денгизининг қуриган ҳудуди ўрнида 1 миллион 800 минг гектар яшил ўрмонзор барпо этилди. 51 минг оиланинг уй-жой шароити яхшиланди, 401 та маҳаллада қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Аҳолининг турмуш даражаси ошди.

 

Қорақалпоғистонда бизнес юритиш учун бошқа ҳеч бир ҳудудга берилмаган имтиёзу имкониятлар тақдим этилган. Хусусан, жозибадор бизнес муҳити ва ҳудуд аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида фойда, айланмадан солиқ, ер ва мол-мулк солиқлари 2 баравар пасайтирилган, ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланган. Натижада тадбиркорлар ихтиёрида йилига 500 миллиард сўм қолмоқда.

 

Бу ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида сўнгги икки йилда Қорақалпоғистонда саноат, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга доир 7 та фармон ва қарор қабул қилинди. Бу мақсадлар учун 400 миллион АҚШ доллари ва 250 миллиард сўм ажратилди.

 

Иқтисодиёт тармоқлари ва вилоятлар билан ҳамкорликда Оролбўйининг шаҳар ва туманларида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

 

Йиғилишда 2023 йилда қилинган ишлар кўриб чиқилиб, 2024 йилга мўлжалланган вазифалар муҳокама қилинди.

 

Бугунги кунда Қорақалпоғистон аҳолиси 2 миллион нафардан ошди. Ҳар йили меҳнат бозорига 50 минг аҳоли кириб келади. Давлат раҳбари уларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиб, даромадли иш ва муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш кераклигига эътибор қаратди.

 

Шу мақсадда жорий йилда ҳам кенг кўламли ишлар кўзда тутилган. Хусусан, саноат ҳажми 23 триллион сўмга етказилиб, 2 триллион сўмлик янги қувватлар яратилади. Тўқимачилик, электротехника, фармацевтика, қурилиш материаллари тармоқларида 5 триллион сўмлик 24 та йирик лойиҳа ишга туширилади.

 

2024 йилда ҳудудга 2 миллиард 100 миллион доллар хорижий инвестиция жалб этилиши мўлжалланган. Бунинг эвазига саноатда 206 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 240 та, қишлоқ хўжалигида 34 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Уларда 13 мингга яқин юқори даромадли иш ўрни очилади.

 

Қорақалпоғистонда ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа хизматлар изчил ривожланмоқда. Имкониятлардан самарали фойдаланиб, жорий йилда экспорт ҳажмини 160 миллион долларга етказиш  мақсад қилинган.

 

Қишлоқ хўжалигида ер унумдорлигини ошириш учун хорижий грант жалб қилинади. 6 минг гектар ерга сув тежовчи технология жорий қилиниб, 31 минг гектар лазерли текисланади.

 

Маҳаллалар инфратузилмаси ва хонадонлар таъмирланади. Юқори технологик тиббий хизматга муҳтож беморлар даволанишига 2,3 миллиард сўм йўналтирилади.

 

Шу билан бирга, фуқаролар ташаббуси асосидаги лойиҳаларга 182 миллиард сўм, йил давомида маҳаллий бюджетдан яна 40 миллиард сўм ажратилади. Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасидаги лойиҳаларга 10 триллион сўм берилади.

 

Президент янги иш ўринлари яратиш бўйича режалар мавжуд салоҳиятга мос эмаслигини таъкидлаб, бу борадаги қўшимча имкониятларни кўрсатиб ўтди.

 

Масалан, 51 та саноат зонасида 775 миллиард сўмлик 71 та лойиҳани бошлаб, 1 мингта иш ўрни яратса бўлади. Ёки 10 минг гектар бўш ерни савдога чиқариб, 20 мингта тадбиркорни жалб қилиш мумкин. Бу 50 минг иш ўрни, дегани. Шунингдек, норуда конларга саноатни олиб кириб, 7,5 триллион сўмлик лойиҳалар ҳисобига 10 минг аҳолини банд қилиш мумкин.

 

Давлат раҳбари бу борадаги катта имкониятлардан бири туризм эканини таъкидлади. Қорақалпоғистонда туризмни, айниқса, унинг эко, этно, зиёрат йўналишларини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш, туризм кластери ташкил этиш ва соҳага хорижий экспертларни жалб қилиш юзасидан топшириқ берилди. Нукус аэропортини ривожлантириш ва авиақатновларни кўпайтириш, янги меҳмонхоналар қуриш, музейларни модернизация қилиш, йўл бўйи хизматларини кенгайтириш вазифалари кўрсатиб ўтилди.

 

Германия, Жанубий Корея, Япония ва Туркиядан мутахассисларни таклиф этиб, ёшларни чет тили, ахборот технологиялари, дизайн, меҳмонхона хизмати каби 17 турдаги замонавий касбларга ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Мутасаддилар Қорақалпоғистонни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш учун барча имкониятлар борлигини қайд этиб, бу борадаги чора-тадбирларни белгилаб олди.

«Mойка»да қолдирилган Nexia-2 ўғирлаб кетилди: гумонланувчи қўлга олинган

«Mойка»да қолдирилган Nexia-2 ўғирлаб кетилди: гумонланувчи қўлга олинган

Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда ноқонуний «Call-марказ»лар фаолиятига чек қўйилди: 122 нафар хорижлик қўлга олинди

Тошкентда ноқонуний «Call-марказ»лар фаолиятига чек қўйилди: 122 нафар хорижлик қўлга олинди

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1,3 млрд сўмлик зарар: Наманганда ноёб йиртқич қушни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

1,3 млрд сўмлик зарар: Наманганда ноёб йиртқич қушни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Унинг ҳовлисида яна бир ёввойи лочин ноқонуний сақланаётгани аниқланган.

Вазир ўринбосари номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда: фуқаролардан ҳушёрлик сўралади

Вазир ўринбосари номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда: фуқаролардан ҳушёрлик сўралади

Айни пайтда Телеграм мессенжери орқали Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари Илҳом Сираджев номидан турли шахсларга фирибгарлик мазмунидаги хабарлар юборилаётгани қайд этилмоқда.

Қишки шиналарни қачон алмаштириш керак? ЙҲХБ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Қишки шиналарни қачон алмаштириш керак? ЙҲХБ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Шиналардаги ҳаво босимини камида ойига бир марта текшириш тавсия этилади.

Бухоро автопарки 25 та автобус билан бойиди: хизмат сифати оширилмоқда

Бухоро автопарки 25 та автобус билан бойиди: хизмат сифати оширилмоқда

Шаҳар автопаркига Хитойдан келтирилган замонавий автобуслар қўшилди, марказий кўчаларда эса улар учун алоҳида йўлаклар ажратилмоқда.

Меҳнат қонунчилигига ўзгартиришлар: уч ойгача стажировка ва ишдан бўшатишнинг янги тартиби таклиф қилинмоқда

Меҳнат қонунчилигига ўзгартиришлар: уч ойгача стажировка ва ишдан бўшатишнинг янги тартиби таклиф қилинмоқда

Қонун лойиҳасида тажрибасиз номзодлар учун касбий стажировка, масофавий таълим олаётган ходимларга қўшимча кафолатлар ҳамда меҳнат шартномаси бекор қилинганда SMS орқали хабардор қилиш механизми назарда тутилган.

Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити ёмонлашди: ҳайдовчилардан огоҳлик сўралади

Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити ёмонлашди: ҳайдовчилардан огоҳлик сўралади

Айни вақтда А373 «Тошкент – Оҳангарон – Ангрен – Қўқон – Шаҳрихон – Андижон» халқаро автомобиль йўлининг довон қисмида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда.