Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити ёмонлашди: ҳайдовчилардан огоҳлик сўралади
Айни вақтда А373 «Тошкент – Оҳангарон – Ангрен – Қўқон – Шаҳрихон – Андижон» халқаро автомобиль йўлининг довон қисмида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда.

Хусусан, йўлнинг 102–142 ҳамда 153–160-километрлари оралиғида ёмғир, 142–153-километрлари оралиғида эса қор ёғмоқда. Ҳаво ҳарорати +2 даража илиқ бўлиб, туман тушгани сабабли айрим участкаларда кўриниш масофаси 800 метргача чекланган.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белиланган тезлик меъёрларидан ошмаслик, транспорт воситалари ўртасида хавфсиз оралиқ масофани сақлаш, қувиб ўтиш қоидаларига жиддий эътибор бериш, ёмғир ва туман шароитида ташқи ёритиш чироқларидан тўғри фойдаланиш сўралади.








