Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда яширин цех фош бўлди

У ерда қўлбола алкоголь ишлаб чиқарилган.

Қорақалпоғистонда яширин цех фош бўлди

Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Ю., А.Ж. ва г.Ю. ўзаро тил бириктириб, “ШимомМФЙ ҳудудидаги “M.m.” МЧЖга қарашли бинода қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этгани фош этилган. Ушбу цехдан 12 420 дона қалбаки акциз маркалар, 2 та рулонда “QR-код” маркировкалар турли ҳажмдаги “QARATAW” ҳамда “Чистая водка” номли 1 788 дона қўлбола алкоголь маҳсулотлари, 1 420 литр спирт, 8 260 дона бўш шиша идишлар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган жами 164,5 млн сўмлик товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси марказида илк болалар музейи иш бошлади

Янги очилган Болалар майдончаси 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга мўлжалланган. Майдонча ҳикоя қилиш санъати, миллий тарих ва фан, технология, муҳандислик, математика йўналишларини ўзида бирлаштирган 4 та махсус павилёндан иборат.

custom img

Олийгоҳларда дарс берадиган таниқли ижодкорларга 50 фоизгача устама тўланади

Талабалар стартаплари учун 10 та олийгоҳга 50 миллиард сўм ажратилади.

custom img

Янги ўқув йилидан 326 та санъат мактаблари педагоглари умумтаълим мактаблари билан тенг маош олади

Ўқувчилар ютуқларига қараб педагогларга 20 фоизгача устама тўланади.

custom img

1 cентябрдан фильмлар рекламаси учун бюджетнинг 30 фоизигача маблағ берилади

Давлат буюртмаси асосидаги фильмлар даромадининг 50 фоизи продюсер ва ижодий жамоаларга рағбат сифатида берилади.

custom img

Ашула ва рақс ансамбллари ходимларининг иш ҳақи 2 баравар оширилади

Рақс усталари учун пенсия стажи 20 йилдан 15 йилга қисқартирилади.

custom img

Ҳар йили 1 минг нафар ижодкорга ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади

Тошкентда фаолият юритаётган ижодкорларга ойига 2,5 млн сўмгача, вилоятларда эса 1,6 млн сўмгача ижара компенсацияси тўланади.

custom img

Халқаро танловлар ғолибларига 300 миллион сўмгача мукофот берилади

Ҳар йили 100 нафар иқтидорли ёш хорижда давлат ҳисобидан ўқитилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳасида 21 та ижодий бирлашма ташкил этилади

Ҳар йили “Миллий ижодкорлар қурултойи” ўтказилиб, ғолибларга бир йил давомида ҳар ой 5 миллион сўм қалам ҳақи тўланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"