Қозоғистон пойтахти номини Остона деб ўзгартириш маъқулланди
16 сентябрь куни мамлакатда Парламент палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлисда Нур-Султон шаҳри номини Остона деб ўзгартириш маъқулланди.
Пойтахт номини ўзгартириш ташаббуси “Жана Қозоғистон” депутатлар гуруҳи томонидан илгари сурилган.
Парламент палаталарининг қўшма мажлисида “Жана Қозоғистон” депутатлар гуруҳининг таклифига депутатлар бир овоздан “ёқлаб” овоз беришди.
Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси президент имзолаш учун тақдим этилди.







