Самарада ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди
Автоҳалокат оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар бор.

Россиядаги Самара вилоятининг Кинельский туманида автобус Урал-Муханово трассасидан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ИИВ вилоят бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Scania русумли автобусни бошқараётган ҳайдовчи Урал-Муханово автомобиль йўлининг 26-километрида ҳаракатланар экан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламайдиган тезликни танлаган ва бу транспорт воситасининг йўлдан чиқиб кетишига, кейин эса ағдарилиб кетишига олиб келган.
Автоҳалокат оқибатида автобуснинг икки йўловчиси ҳалок бўлган, қолган ўн нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.
Ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси ушбу автомобиль Қозоғистонда рўйхатдан ўтганини маълум қилди. Автобус Нижний Новгородга Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган бўлган.







