Ўзбекистон

Сурхондарё ҳокимининг 661 миллион сўмлик фармойиши бекор қилинди

Бу пуллар ҳоким ва унинг ўринбосарларини мукофотлаш учун ажратилганди.

Сурхондарё ҳокимининг 661 миллион сўмлик фармойиши бекор қилинди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят ҳокими ўринбосарлари ҳамда шаҳар ва туман ҳокимларини мукофотлаш учун 661 миллион сўм ажратганди.  

 

Вилоят ҳокимининг 7 нафар ўринбосарларини рағбатлантириш учун 201 миллион 250 минг сўм, вилоят ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғини рағбатлантириш учун 28 миллион 750 минг сўм, шунингдек, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимларини рағбатлантириш учун эса 431 миллион 250 минг сўм ажратилган.

 

Мазкур пулни ажратиш тўғрисидаги фармойиш 20 январда қабул қилинганидан сўнг, жамоатчиликнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлди.

 

Бугун, 25 январь Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган фармойиш бекор қилинган. 

 

“Мазкур фармойиш қайта кўриб чиқилиб, бекор қилинган. Маблағлар “Қашшоқликдан фаровонлик сари” дастурига йўналтирилиши белгиланмоқда”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.